Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Англия Панамани янчиб ташлаб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди

ЖЧ-2018: Англия Панамани янчиб ташлаб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди

  24.06.2018 19:26
  0
  494
ЖЧ-2018: Англия Панамани янчиб ташлаб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди

ЖЧ-2018 мусобақаси "G" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Англия ҳамда Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган баҳсда инглизлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув кутилганидек Англиянинг ҳужумлари билан бошланди. 8-дақиқада Жон Стоунс бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йзллади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

22-дақиқада панамаликлар ҳимоячиси Жесси Лингардни ўз жарима майдонида қўполлик билан тўхтатиб қолди ва натижада белгиланган пенальтини Харри Кейн аниқ бажарди. 36-дақиқада Лингард жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Орадан кўп ўтмай инглизлар жарима зарбасидан сўнг чиройли комбинацияни амалга оширдилар ва Стоунс бу комбинацияни якунлаган ҳолда дублини нишонлади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Панама дарвозаси томон яна пенальти белгиланди ва бу сафар ҳам Кейн мўлжалда адашмади.

62-дақиқада Лофтус-Чикнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Кейнга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

Ниҳоят, 78-дақиқага келиб Панама вакиллари гол уришга эришдилар, захирадан майдонга тушган Фелипе Балой Панаманинг ЖЧлардаги илк голини урди.

Шу тариқа, Англия ўз очколарини 6тага етказган ҳолда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилди ва сўнгги турда Бельгия билан 1-ўрин учун курашади. Панама эса ушбу босқичда ўз юришини тўхтатадиган бўлди.

ЖЧ-2018

"G" ГУРУҲИ 2-ТУР

АНГЛИЯ – ПАНАМА 6:1 (5:0)

Голлар: 1:0 – 8 Стоунз, 2:0 – 22, пенальти Кейн, 3:0 – 36 Лингард, 4:0 – 40 Стоунз, 5:0 – 45+1, пенальти Кейн, 6:0 – 62 Кейн, 6:1 – 78 Балой.

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Лингард (Делф, 63), Лофтус-Чик, Стерлинг, Хендерсон, Триппьер (Роуз, 70), Кейн (Варди, 63).

Панама – Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурильо, Эскобар, Купер, Гомес (Балой, 69), Годой (Авила, 63), Барсенас (Арройо, 69), Родригес, Перес.

Огоҳлантиришлар: Купер (10), Лофтус-Чик (23), Эскобар (45), Мурильо (72).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz