ЖЧ-2018 2-тури доирасидаги Япония ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Муросазис баҳс якунда жамоалар муроса кўчасини танлашди – 2:2.
11-дақиқада сенегаллик футболчилар Саненинг гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо мазкур гол қитъадошларимизнинг яхшироқ ўйнашига туртки бўлди ва ўйин тизгнини ўз томонига оғдирган японлар 34-дақиқада Инуининг голи эвазига мувозанатни тиклашди.
Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлим ҳам ўртача тепмда ва жамоаларнинг галма-гал ҳужумлар остида давом этди.
71-дақиқага келиб Ваге яна бир бор Сенегални ҳисобда олдинга чиқарди. Аммо бу голнинг жавоби ҳам ўзини кўп куттирмади. Аниқроғи, 78-дақиқада Хонда жавоб голини киритди.
Шу тариқа, Япония терма жамоаси мундиалдаги мағлубиятсиз одимини давом эттирадиган бўлди.
ЖЧ-2018. 2-ТУР
«H» ГУРУҲИ
ЯПОНИЯ – СЕНЕГАЛ 2:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 11 Мане, 1:1 – 34 Инуи, 1:2 – 71 Ваге, 2:2 – 78 Хонда.
Япония: Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда, 72), Харагути (Окадзаки, 75), Инуи (Усами, 87), Осако.
Сенегал: Ндиай, Сане, Ваге, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе, 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте, 65), Мане, Ньянг (Диуф, 86).
Огоҳлантиришлар: Ньянг (59), Инуи (68), Сабали (90), Ндойе (90).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20