Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Хорватия пенальтилар сериясига кўра, Данияни мағлуб этди

ЖЧ-2018: Хорватия пенальтилар сериясига кўра, Данияни мағлуб этди

  02.07.2018 01:55
  0
  545
ЖЧ-2018: Хорватия пенальтилар сериясига кўра, Данияни мағлуб этди

ЖЧ-2018 мусобақаси 1/8 финалидан ўрин олган Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Хорватия термасининг қўли баланд келди.

Дания терма жамоаси ўйинни илк дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди, Йоргенсенинг яқин масофадан берган зарбасини Субашич қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўп дарвозадан жой олди.

Бироқ хорватлар бу голга тезда жавоб қайтаришга муваффақ бўлдилар, рақиб жарима майдони ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Марио Манжукич мувозанатни тиклашга эришди.

Учрашув юқори темпда бошланди ва биринчи бўлим худди шу кўринишда давом этди. Иккинчи бўлим эса биринчисига нисбатан сокинроқ руҳда ўтди ва жамоалар эҳтиёткор ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан тугади ва қўшимча таймлар белгиланди.

Тўртинчи бўлимда хорватияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ Лука Модрич пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Шу тариқа, барчаси пенальтилар сериясида аниқ бўладиган бўлди.

“Футбол лотореяси”да омад Хорватия термаси томонида бўлди.

Шу тариқа, хорватлар пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритган ҳолда чорак финалга йўл олдилар ва у ерда Россия билан куч синашадилар.

ЖЧ-2018. 1/8 ФИНАЛ

ХОРВАТИЯ – ДАНИЯ 1:1 (1:1)

Голлар: 0:1 – 1 Йоргенсен, 1:1 – 4 Манджукич.

Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 81), Врсалько, Вида, Модрич, Ракитич, Перишич (Крамарич, 97), Брозович (Ковачич, 71), Ребич, Манджукич (Бадель, 108).

Дания: Шмейхель, Кьер, Кристенсен (Шене, 46), Кнудсен, Йоргенсен, Дилэйни (Крон-Дели, 98), Эриксен, Дальсгор, Поульсен, Корнелиус (Йоргенсен, 66), Брэйтуэйт (Систо, 105).

Огоҳлантириш: Йоргенсен (115).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz