Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Бразилия Мексикани мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди

ЖЧ-2018: Бразилия Мексикани мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди

  02.07.2018 21:08
  0
  501
ЖЧ-2018: Бразилия Мексикани мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди

ЖЧ-2018 1/8 финалда Бразилия терма жамоаси ушбу босқичда 1994 йилдан буён омадсиз ўйнаб келаётган Мексика билан тўқнаш келди. Неймар ва Фирминонинг голлари бразилияликларга Лотин Америкаси дербисида ғалаба олиб берди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, биринчи бўлимда жамоалар хавфли ҳужумлари билан ҳисобни очишга яқин бўлишди. Бироқ ҳимоячи ва дарвозабонларнинг яхши ўйини гол кўришимизга сабаб бўлмади.

Иккинчи бўлим бошида Мексика ўзгаришларни амалга оширди. Бироқ 51-дақиқада Неймар Виллианнинг жарима майдонига ёллаган пасидан сўнг бўш дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очди. Ўйин кескин ва қўполликларга бой кечди. Неймарнинг ўзига мексикаликлар бир неча маротаба қоида бузишди. Голдан кейин Мексика ҳужумга бор кучини ташлади. Бразилия эса қарши ҳужумдан ҳаракат қилди ва заҳирадан тушган Фирмино 88-дақиқада ҳисобни оширди. Ўйин шу тарзда якунланди ва Мексика ушбу мундиалда ҳам 1/8 финалда қолиб кетди.

ЖЧ-2018 1/8 финал

Бразилия – Мексика 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 51 Неймар, 2:0 – 88 Фирмино.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Виллиан (Маркиньос, 90), Неймар, Габриэл Жезус.

Мексика – Очоа, Айяла, Маркес (Лайюн, 46), Альварес (Дос Сантос, 55), Сальседо, Гуардадо, Гальярдо, Вела, Эррера, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60).

Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77)

 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz