Қайднома

Қидирув

Кафу: «Россия термасида чемпион бўлиш имконияти бор»

Кафу: «Россия термасида чемпион бўлиш имконияти бор»

  04.07.2018 06:13
  0
  617
Кафу: «Россия термасида чемпион бўлиш имконияти бор»

Ўтмишнинг машҳур ҳимоячиларидан бири Кафу руслар ўлкасига биринчи марта келмаяпти. Икки карра жаҳон чемпиони ЖЧ учрашувлари арафасида Калининграддаги футбол парки очилишида қатнашди, Россия термаси афсоналарига қарши тўп сурди.

Хорижлик ҳамкасбларимиз ундан интервью олишлари учун атиги 15 дақиқа ажратилди. Аммо шунинг ўзи ҳам қизиқарли суҳбат уюштириш учун етарли бўлди.

- Яна бир бор Россияга хуш келибсиз! Мамлакатимизга ҳар сафар ташриф буюрганда шундай қувноқликни сақлаб қолишни қандай уддалайсиз?

- Ташаккур! Шунчаки, жуда бахтли инсонман. Ҳар тонг уйғонганимдан қувонаман. Россияга биринчи марта келмаяпман, мени ҳар ерда илиқ кутиб олишади.

Айниқса, Калининградда. Руслар очиқкўнгил халқ, шу боис уларга шундай жавоб қайтариб, табассумим билан ишқибозларни хурсанд қилмоқчиман.

- Икки марта жаҳон чемпионлигини нишонлагансиз, Чемпионлар Лигасида зафар қучгансиз. Қайси мусобақадаги ютуқ сиз учун қадрлироқ?

- Шубҳасиз, жаҳон чемпионатидагиси. Буни таққослаш ҳам ноўрин. Чемпионлар Лигаси иккинчи ўринда.

- Бразилия 2014 йилги муваффақиятсизликни такрорламаслигига ишонасизми?

- Бунга асло шубҳа қилмайман. Ўшанда 100 йилда бир марта рўй берадиган воқеа кузатилганди. Унинг яна қайтарилишига ишонмайман. Гап мураббийдамас. Тите - малакали мутахассис, ўз навбатида, Луис Фелипе Сколари ҳақида ҳам илиқ фикр билдиришим мумкин.

- Дани Алвеш жароҳат олгач, Бразилия термасининг ўнг қанот ҳимоясида муаммо юзага келди. Ёрдам беришга тайёрмисиз?

— Буни жуда хоҳлайман, аммо зарур ҳужжатларни тайёрлай олмаганим учун «заявка»дан тушиб қолдим (кулади). Дарҳақиқат, Алвеш термамиз учун катта йўқотиш. У туғма етакчи. Бироқ ишончим комилки, жамоа усиз ҳам вазифани уддалайди.

- Россия термасининг ўнг қанот ҳимоясида Марио Фернандес тўп суряпти. У бразилияликларга ас-қотиши мумкинмиди?

- Ростини айтсам, у ҳақда кўп нарса билмайман.

- «Милан»да ўйнаганингизда, жамоада ёши катта футболчилар ҳам бўлган. Ҳозир Россия термасига 38 ёшли Сергей Игнашевич чақирилди. Бу термамизнинг ўйинига қандай таъсир ўтказади?

- Игнашевичга қойил қолдим, бу фантастика! Футболчи шу ёшда ҳам тўп суриб, миллий жамоа шарафини мундиалда ҳимоя қилса жуда яхши. Бу шунчаки, ажойиб.

Унинг яна термага чақирилиши ҳамон яхши ўйинчи эканини билдиради. Сергей ўз ишига борини беради, кўпчиликка завқ-шавқ бағишлайди.

- Тезлигининг пастлиги муаммо туғдирмасмикан?

- Йўқ, чунки унда тажриба юқори. Унинг ёрдамида тезлигидаги камчиликни тўлдириш мумкин.

- Россия ҳамиша ҳимоячилар борасида муаммоларга йўлиққан. Уларни қандай тарбиялаш мумкин?

- Машғулотларга тўғри ёндашиш даркор, ҳимоячиларга ёшликданоқ махсус машқлар топшириш керак. Игнашевич борасида эса хавотирга ўрин йўқ. У термага чақирилибдими, демак шунга муносиб.

- Россия жаҳон чемпионлигини қўлга киритиши мумкинми?

- Албатта, шундай бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу терма ўз уйида ўйнаяпти.

Ҳа, сўнгги ўртоқлик учрашувларини жамоа ёрқин ўтказмади, аммо мундиал мутлақо бошқа турнир. Ёмон томони шундаки, жаҳон чемпионати бошланиши арафасида россиялик аксарият ишқибозлар ўз термаларига ишонишмади.

Йўқ, жамоага ишонч билдириш, уни бор кучи билан қўллаб-қувватлаш лозим. Мен ҳақиқатан ҳам русларда чемпионликка эришиш имконияти бор, деб ўйлайман.

- Нима сабабдан мухлислар Россия термасига ишонишмаяпти, деб ўйлайсиз?

- Бу шундоққина сезилиб турибди. Ҳаттоки, сўнгги саволингиз ҳам шундан далолат. Нафақат журналистлар, балки ишқибозлар ҳам ишонишмаяпти.

- Қайси лига кучлироқ - Бразилияникими ёки Россияники?

- Таққослаб бўлмайди. Булар турлича чемпионатлар. Фикримча, Бразилия лигаси кўп жабҳада РФПЛдан оғир ва кучлироқ.

- Жо, Вагнер Лав сингари Россияда тўп сурган бразилиялик легионерлар билан суҳбатлашганмисиз? Улар нима дейишган?

- Ҳа, бу борада гаплашганмиз. Мамлакатингиз ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиришган. Москва, Санкт-Петербург, Калининградда бўлганман. Ҳамма ерда ажойиб ҳолат гувоҳига айланганман.

- Агар Россияда қор ўрнига кўпроқ қум бўлганида, термамиз футболни янада яхшироқ ўйнармиди?

- (Кулади.) Бундай фикр юритиш нотўғри. Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарда ҳам кўп қум бор. Аммо бу билан улар кучли футбол намойиш этишмаяпти-ку.

- Хорижлик ишқибозларга нима дейишингиз мумкин? Айниқса, Англияда кузатилган безорилик ҳолатларидан сўнг.

- Ҳаммани Россияга чақириб қоламан, байрамона муҳитдан баҳра олиб, роҳатланишни сўрайман. Жаҳон чемпионати барчани бирлаштириши лозим.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz