Қайднома

Қидирув

«Бухоро» янги футболчилар билан шартнома имзолади

«Бухоро» янги футболчилар билан шартнома имзолади

  04.07.2018 16:23
  0
  784
«Бухоро» янги  футболчилар билан шартнома имзолади

Маълумки навбатдаги учрашувларга  тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган “Бухоро” жамоаси 8 июльда “Пахтакор” билан беллашади.                                                                                                     

Айни дамда жамоанинг  трансфер ойнасидаги  янгиликларидан сизларни воқиф этадиган бўлсак, яқин кунларда “Бухоро”нинг Тошкентдаги йиғини чоғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчиларнинг уч нафари билан шартнома имзолади.

Хусусан, булар Про-Лига иштирокчиси “Нурафшон” жамоаси да тўп сурган ярим ҳимоячи  Элбек Равшанов,  ўтган давра  “АГМК”да фаолият олиб борган, қолаверса 2016 йилларда “Бухоро” жамоасида тўп сурган хужумчи, молдавиялик  Вадим Чемиртан ва яна бир “АГМК” химоячичи  Қахрамон Баходировлар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз Pepsi Superliga 16-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Бухоро” учрашуви 8-июль соат 19:00 да  бўлиб ўтади.

“Бухоро” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz