Қайднома

Қидирув

Ғайратингга борман, «Навбаҳор»

Ғайратингга борман, «Навбаҳор»

  04.07.2018 21:11
  0
  923
Ғайратингга борман, «Навбаҳор»

Қадрдон жамоамиз - «Навбаҳор»нинг жорий мавсумдаги ғайратига гап йўқ. Умидворманки, танаффус пайти амалга оширилган трансферлар ҳам самара бериб, «лочинлар» биз - мухлисларга охирига қадар қувонч улашишади. «Навбаҳор», олға, бу йил камида Осиё аренасига чиқасан, албатта!



Наманган футболи лочини - «Навбаҳор»,

30-40-50 минглаб мухлисларинг бор.

Шулар шодлиги учун ўйнагин доим,

Биз қўллаб турайлик, омад бўлсин ёр.

            Майдонда лочиндек уч, чарчама ҳеч,

            Ғалабани кўзла фақат, бошқасидан кеч.

            Голлар ила рақиб дарвозаси қулфини оч,

            Таркибда Мессидек чаққон Азизбегинг бор.

Гар мухлисларинг бари келса ўйинга,

Торлик қилар «Маракана», «Ноу Камп».

Ёшу қари олқишлайди «Марказий»да,

Қаторингда Илҳомжондек йўлбошчинг бор.

            Таклиф келса гар узоқдаги «бой»лардан,

            Умид узиб кетма шу қадрдон жойдан.

            Боринг бериб ўйна, ҳамма бўлсин шод,

            Ортингда юз минглаб жонкуярларинг бор.

Орқага қарама, олға қадам ташлайвер,

Барча рақиблар устидан ғолиб бўлавер.

Ўйининг кўрганлар лол қилавер,

Олқишловчи шундай фанатларинг бор.

Машраббой СОҚИМАТОВ, Норин тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz