Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Насаф» - «Навбаҳор». Превью

Pepsi Суперлига: «Насаф» - «Навбаҳор». Превью

  05.07.2018 15:59
  0
  540
Pepsi Суперлига: «Насаф» - «Навбаҳор». Превью

Танаффусдан сўнг миллий чемпионатимиз ҳам давом этади. 8-9 июл кунлари Pepsi Суперлигасининг 16-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда жамоамиз ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоалар чемпионатимиздаги ўзаро, 44-учрашувида майдонга тушишади.

Pepsi Суперлига, 16-тур

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР”

08.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нўъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи – Артем Арутюнов (Тошкент).

Комиссар – Бахтиёр Намозов.

Маълумот учун. Ахрол Рисқуллаев биринчи марта жамоамиз иштирокидаги чемпионатга доир учрашувни бошқаради. Бунгача Рисқуллаев бир марта жамоамиз иштирокидаги кубок баҳсини бошқарган холос.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоамиз жорий чемпионатда дастлабки ўзаро учрашувни “Навбаҳор” майдонида ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро 44-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 43 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 10та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 75-60 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” эса 76 очкони,  “Навбаҳор” эса 43 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби,  Наманганда ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Қаршида 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 18тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 51марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.  Ўтган йилги, 15-тур доирасидаги 25 июн куни Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучган.

Қаршида ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси

2013 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:0

2014 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2015 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:1

2016 йил. “Насаф” – “Навбаҳор”  6:0

2017 йил. “Насаф” – “Навбаҳор”  4:0

Жамоамизнинг ушбу учрашуви миллий чемпионатдаги 633-учрашуви бўлади. Жорий чемпионатдаги 7-уй учрашуви ҳисобланади. “Насаф” ҳозирча уй учрашувларига нисбатан сафарда кўпроқ учрашув ўтказган.

Жамоалар бу йилги чемпионатда қандай иштирок этишмоқда?

“Насаф” жамоамиз ўтказилган 14 учрашувнинг 4тасида ғалаба, 6 учрашувда дуранг ва яна 4 учрашувда мағлубиятга учраган. 18 очко билан жадвалнинг 7-поғонасида бормоқда. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасини 16 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозасидан эса 14та тўп олиб чиқишган.

“Навбаҳор” жамоаси ўтган 14 учрашувнинг 8тасида ғалаба, 3 учрашувда дуранг ва яна 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Тўплаган очколари сони 27тага тенг. Ҳозирча турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этган. Рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 8та тўп олиб чиқишган.

Ўйинлар анонси

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги 16-тур учрашуви, 7 июл шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 18:30да бошланади.

Барча клубимиз ишқибозларини ушбу ўйинларга чорлаб қоламиз. Жамоамизга ҳар қачонгидан бу сафар мухлисларнинг далдаси зарур. Биз жамоамизга ишонамиз. “Аждарлар” ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепиб, уларни хурсанд қилади деган, умиддамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz