Қайднома

Қидирув

Виллиан: «Куртуага қарши ўйнаш – осон эмас»

Виллиан: «Куртуага қарши ўйнаш – осон эмас»

  05.07.2018 16:15
  0
  484
Виллиан: «Куртуага қарши ўйнаш – осон эмас»

«Челси» ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан ЖЧ-2018 ¼ финалидан ўрин олган Бельгия терма жамоасига қарши баҳс ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бельгияликлар дарвозасини унинг клубдоши Тибо Куртуа қўриқлайди.

«Куртуага қарши ўйнаймиз – бу оддий нарса эмас деб ўйлайман. У баланд бўйли жуда яхши дарвозабон. Унга гол уриш учун ҳужумда қандай ўйин кўрсатиш керак эканлигини яхшилаб ўйлаб олишимиз лозим.

Унинг даражасини биламиз. Аммо унинг жамоаси дарвозасини ўққа тутиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Бразилия учун ҳозирги кунда энг муҳими шу.

Бизнинг дарвозабонларимиз даражаси ҳам Куртуаникидан паст эмас. Алиссион, Эдерсон ва Кассио – буларнинг бари жуда иқтидорли посбонлар. Ўйлайманки Бразилия жуда ажойиб дарвозабонларга эга» - дейди Виллиан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz