Қайднома

Қидирув

Гарет Саутгейт: «Англиялик футболчилар ғалаба иштиёқида ёнмоқда»

Гарет Саутгейт: «Англиялик футболчилар ғалаба иштиёқида ёнмоқда»

  06.07.2018 15:35
  0
  498
Гарет Саутгейт: «Англиялик футболчилар ғалаба иштиёқида ёнмоқда»

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 1/4 финалидан ўрин олган Швецияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўсишга эришдик, аммо керакли натижага эришганимиз йўқ. Барча ўйинчилар ғалаба иштиёқида ёнмоқдалар. Колумбияга қарши ўйин кўп нарсага ўргатди. Биз кўпроғини истаймиз ва эришилган натижада тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

Швеция термасини жуда ҳурмат қиламан. Уларнинг ўз ўйинлари бор. Улар кучли термаларга қараганда ажойиб натижалар кўрсатмоқдалар. Мен шведларга қарши кўп ўйнаганман ва турли мусобақаларда уларни кўп кузатганман.

Улар рақибдан кўра камроқ тўпга эгалик қилишни маъқул кўрадилар. Шанба куни ғалаба қозонишимиз учун жуда яхши футбол кўрсатишимиз керак», - дейди Саутгейт.

Эслатиб ўтамиз, Швеция – Англия учрашуви 7 июль куни, Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz