Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Франция ярим финалда! Кариус эпидемияси давом этади

ЖЧ-2018: Франция ярим финалда! Кариус эпидемияси давом этади

  06.07.2018 21:23
  0
  563
ЖЧ-2018: Франция ярим финалда! Кариус эпидемияси давом этади

ЖЧ-2018 илк чорак финал ўйинида Уругвай терма жамоаси Франция билан тўқнаш келди. Таркибда кўплаб юлдуз футболчиларга эга Франция Уругвайга имкон қолдирмади.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Секин аста тўп назоратини французлар қўлга олиб Уругвай дарвозаси томон юриш қилишди. Лотин Америкаликлар эса ўз навбатида қарши ҳужум тактикасига ишониб ҳаракат қилишди. Эдинсон Каванининг йўқлиги ушбу ўйинда билинди ва Луис Суареснинг ўзи ҳеч нарса қила олмади.

Биринчи гол 40-дақиқадада урилди: Антуан Гризманн тўпни стандарт вазиятдан жарима майдонига етказиб берди ва Рафаэль Варан уни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

61-дақиқада Франция қарши ҳужумда рақибини жазолади: Гризманниг узоқ масофадан берган зарбасини Меслера қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди. Қолган вақт давомида дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу билан Франция рақибга имконият бермади ва ярим финалнинг илк иштирокчисига айланди. Уругвай эса уйга қатадиган бўлди.

 

ЖЧ-2018 1/4 финал

Уругвай – Франция 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 40 Варан, 0:2 – 61 Гризманн.

Уругвай – Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Урретавискайя, 73), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 59), Торрейра, Весино, Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).

Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба, Канте, Толиссо (Нзонзи, 80), Гризманн (Фекир, 90), Жиру, Мбаппе (Дембеле, 88).

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz