Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Хорватия Англия устидан иродали ғалабага эришди ва ЖЧ финалига йўл олди

ЖЧ-2018: Хорватия Англия устидан иродали ғалабага эришди ва ЖЧ финалига йўл олди

  12.07.2018 01:56
  0
  707
ЖЧ-2018: Хорватия Англия устидан иродали ғалабага эришди ва ЖЧ финалига йўл олди

ЖЧ-2018 ярим финал босқичининг иккинчи баҳси ҳам ўз поёнига етди ҳамда мундиал финалчилари номи маълум бўлди.

Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасида кечган баҳс 2:1 ҳисобида хорватияликларнинг иродали ғалабаси билан якунланди.

Учрашув дастлабки дақиқалариданоқ юқори суръатда бошланди ва 5-дақиқада Киран Триппье жарима зарбасидан супер зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Мазкур голдан кейин ўйин тизгини наминал мезбонлар қўлига ўтди. Инглизлар эса тўпни рақибда қолдириб қарши ҳужумларга асосий эътиборни қаратишди.

Шу тариқа биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳам томошабоп ўйин давом этди ва ниҳоят, 68-дақиқага келиб, Иван Перишич ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа асосий вақтда бошқа гол урилмади ва жамоалар экстра бўлимга юзланишди.

15 дақиқаликлар эса хорватияликларнинг бироз устунлиги остида бошланди ва ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Аниқроғи, 109-дақиқада Марио Манжукич ҳимоячилардан кўра илғорроқ бўлди ва кучли ҳамда аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Табиийки, бу голдан сўнг инглизлар бор эътиборини ҳужумга қаратишди, аммо ҳар қанча уринишмасин Хорватиянинг мудофаасини бузиб ўтиш насиб этмади.

Шу тариқа Златко Далич шогирдлари Франция терма жамоасининг финалдаги рақибига айланишди. Англия эса учинчи ўрин учун Бельгия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2018. 1/2 ФИНАЛ

ХОРВАТИЯ – АНГЛИЯ 2:1 (0:1, 1:0)

11 июль, «Лужники»

Голлар: 0:1 – 5 Триппьер, 1:1 – 68 Перишич, 2:1 – 109 Манжукич.

Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).

Англия: Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Уокер (54), Ребич (96).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz