Қайднома

Қидирув

Гарет Бэйл ҳали бир қарорга келганича йўқ

Гарет Бэйл ҳали бир қарорга келганича йўқ

  12.07.2018 17:59
  0
  152
Гарет Бэйл ҳали бир қарорга келганича йўқ

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Гарет Бэйл мадриддаги келажаги борасида якуний бир қарорга келгани йўқ.

2017/18 мавсум якунига етгач Бэйлнинг агенти футболчининг Англияга трансфери борасида изланган ва «Реал» раҳбарияти билан учрашув тайинлаган эди. Бош мураббий лавозимидан Зинедин Зиданнинг кетиши ушбу ишни тўхтатиб қўйди ва йиғилишни бир неча ҳафтага ортга суришди.

Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га трансферидан сўнг Бэйл вакиллари учрашувни бекор қилишди, лекин барча масала душанба куни ҳал бўлиши лозим. Ўша куни уэльслик футболчи таътилдан қайтиб клуб базасида машғулотлар ўтказади.

Бэйл янги бош мураббий Хулен Лопетеги билан учрашади, ҳамда ўз келажаги борасида суҳбатлашиб вазиятни ўрганиб чиқади. 28 ёшли футболчи Лопетегининг янги жамоадаги ўрни ҳақида билиб олмоқчи.

Бэйлнинг мақсади «Реал»да қолиш, аммо иккинчи даражали футболчи сифатида эмас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz