Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018ни ёрдамчи мураббий сифатида ўтказган юлдузлар (фотогалерея)

ЖЧ-2018ни ёрдамчи мураббий сифатида ўтказган юлдузлар (фотогалерея)

  13.07.2018 00:22
  0
  2844
ЖЧ-2018ни ёрдамчи мураббий сифатида ўтказган юлдузлар (фотогалерея)

ЖЧ-2018ни диққат билан кузатаётганлар айрим термаларда бош мураббийга кўмаклашаётган юлдуз ассистентларни пайқаган бўлсалар, ажабмас.

Ҳа, гап ўтмишда ажойиб футболчи бўлиб, ҳозирда янги касбда ўзини синаб кўраётганлар ҳақида бормоқда. Анри, Клозе, Таффарел, Олич..

Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Келинг, яхшиси, ушбу футболчилар билан ўзига хос фотожамланма орқали танишамиз.

МИРОСЛАВ КЛОЗЕ (ГЕРМАНИЯ)

Жаҳон чемпионатларида 16та гол уриб, рекорд қайд этган ҳужумчи 2016 йилдан буён Йоахим Лёвга ёрдамчилик қилмоқда.

ЙОН-ДАЛЬ ТОМАССОН (ДАНИЯ)

Бошқа бир тўпурар ЖЧ-2018да Оге Харейденинг ассистенти сифатида кўриниш берди.

ИВИЦА ОЛИЧ (ХОРВАТИЯ)

Хорватиялик футболчиларга майдон четида кўрсатма бераётган шахсни танигандирсиз? Ҳа, адашмадингиз, гап суратда Равшан Эрматовнинг ёнида кетаётган Ивица Олич ҳақида бормоқда.

ТЬЕРРИ АНРИ (БЕЛЬГИЯ)

Рўйхатда собиқ форвардлардан бири, «Арсенал» ишқибозлари ёқимтойи, ҳозирда мураббийлик соҳасида меҳнат қилаётган Тьерри Анри ҳам бор.

МАРК ВАН БОММЕЛ (АВСТРАЛИЯ)

ЖЧ-2010да Берт ван Марвейк бошчилигида финалга қадар етиб борган футболчи, бутсаларини михга илгач, Австралия термасида голландиялик мутахассисга ёрдамчи бўлди.

КАРЛОС МАРЧЕНА (ИСПАНИЯ)

«Қизил фурия» таркибида 50та учрашув ўтказган Карлос Марчена Россияда ўтаётган мундиалда Фернандо Йерронинг ассистенти вазифасини бажарди.

МУСТАФО ҲАЖИ (МАРОКАШ)

1998 йили Африканинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритган юлдуз 2018 йилги жаҳон чемпионатида тажрибасини Ҳаким Зиеш ва Амин Харит билан баҳам кўрди.

НОЛБЕРТО СОЛАНО (ПЕРУ)

Узоқдан йўллайдиган кучли зарбалари орқали АПЛ мухлислари хотирасидан ўрин олган Нолберто Солано мураббийлик соҳасидаги фаолиятини Рикардо Гареканинг ёрдамчиси сифатида давом эттирмоқда.

КЛАУДИО ТАФФАРЕЛ (БРАЗИЛИЯ)

1994 йилги жаҳон чемпиони Бразилия термаси устозига кўмаклашишдан ташқари, «Галатасарой» клубидаги ишини ҳам давом эттирмоқда.

Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz