Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» сафарда қийинчилик билан АГМКни таслим этди

«Пахтакор» сафарда қийинчилик билан АГМКни таслим этди

  12.07.2018 23:15
  0
  513
«Пахтакор» сафарда қийинчилик билан АГМКни таслим этди

Ўзбекистон миллий чемпионати – Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "АГМК" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмон жамоанинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйин “Пахтакор“ устунлиги остида ўтди ва бу иккинчи бўлимда айниқса яққол кўзга ташланди. Боз устига бош ҳакам Цейтлиннинг қўпол хатоси АГМКнинг ҳолатини янада оғирлаштирди.

Ҳакам Музаффаров ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаб, иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Аслида эса тўп қўлга теккани йўқ! Шу тариқа, қўпол хато АГМК бир киши кам бўлиб қолиши олиб келди.

Шундай сўнг, Арвеладзе шогирдларининг устунлиги ошиб борди ва 85-дақиқага келиб Яхшибоев ниҳоят АГМК дарвозасини ишғол этди ва айнан шу гол якунда “Пахтакор“га муҳим ғалабани келтирди.

Суперлига, 14-тур

АГМК — Пахтакор 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 85 Яхшибоев.
АГМК – Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Музаффар Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Милош Трифунович, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 68), Алишер Саматов
Пахтакор – Элдор Суюнов, Владимир Козак, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz