Қайднома

Қидирув

PEPSI Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Локомотив»га имкониятни бой берди

PEPSI Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Локомотив»га имкониятни бой берди

  13.07.2018 21:15
  0
  469
PEPSI Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Локомотив»га имкониятни бой берди

PEPSI Суперлига 14-тури доирасидаги «Локомотив» ҳамда «Навбаҳор» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Баҳснинг бошланиши меҳмонлар устунлиги остида бўлди ва деярли 10 дақиқа давомида ўйинни назорат қилишди. Аммо вақт ўтгани сари мезбонлар ўйинни секин-аста ўз томонига оғдиришди ва 11-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ажойиб пасини Марат Бикмаев гол билан якунлади.

28-дақиқада эса Даврон ҳошимов қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва наманганликлар бир киши кам бўлиб қолишди.

Тайм якунланиши арафасида эса Сардор Рашидов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва чиройли ижро билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда ирода намойиш қилган меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди. Аниқроғи, 49-дақиқада «лочинлар»нинг ҳужуми Кахи Махарадзенинг автоголи билан якунланди.

Ўйин якунига яқинлашган сари асосий эътиборни ҳужумга қаратган «Навбаҳор» охирги сонияларда ўз дарвозасидан яна бир гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда қарши ҳужумга қочиб кетган «Локо» футболчиларининг голига Темурхўжа Абдухолиқов муаллифлик қилди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 14-ТУР

ЛОКОМОТИВ — НАВБАҲОР — 3:1 (2:0)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Фаррух Янсупов.

Голлар: Марат Бикмаев (11), Сардор Рашидов (43), Темурхўжа Абдухолиқов (90+3) - Кахи Махарадзе (49-автогол).

Амалга оширилмаган пенальти: Сардор Рашидов 37 (дарвозабон)

Локомотив: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев (Санжар Шоаҳмедов, 83), Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 67), Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов (Хусниддин Ғофуров, 63), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

Навбаҳор: Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Шерзодбек Каримов (Дарко Никач, 74), Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов (Остон Ўрунов, 46), Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов (Сардор Сулаймонов, 46), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов.

Огоҳлантириш: Даврон Ҳошимов (4).

Четлатиш: Даврон Ҳошимов 28.

Назоратчи - Арслон Хотамов.

Комиссар - Баҳодир Мирзаев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz