Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» Алиссон бўйича янги таклиф жўнатди

«Ливерпуль» Алиссон бўйича янги таклиф жўнатди

  14.07.2018 17:37
  0
  584
«Ливерпуль» Алиссон бўйича янги таклиф жўнатди

“Рома” дарвозабони Алиссон “Ливерпуль” клуби аъзосига айланиши мумкин.

La Reppublica нашрининг маълумотига кўра, мерсисайдликлар 25 ёшли футболчи учун 60 миллион евро соф ҳамда 10 миллион бонус пули таклиф қилган.

Бироқ, бу галги таклиф ҳам римликларни қониқтирмаган ва улар “Ливерпул”дан яна 5 миллион талаб қилмоқдалар.

Алиссоннинг ўзига инглизлар йилига 5 миллион евро маош таклиф қилмоқдалар.

Шунингдек, “Рома” “Реал”нинг посбон бўйича 50 миллион евролик таклифини рад этган ва мадридликлар кўпроқ тўлашга тайёр эмасликлари туфайли музокараларни якунлаганлари хабар қилинмоқда.

Бразилия термаси аъзосига шунингдек “Челси” ҳам даъвогарлик қилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz