Қайднома

Қидирув

Самарқандда «Амир Темур кубоги» турнири ўтказилади

Самарқандда «Амир Темур кубоги» турнири ўтказилади

  14.07.2018 19:29
  0
  531
Самарқандда «Амир Темур кубоги» турнири ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра, юртимизнинг барча вилоятлари бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида бир қатор мусобақалар ташкил қилинмоқда.

Ана шундай мусобақалардан бири, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Самарқандда бўлиб ўтади. 2008 йилда туғилган ёшлардан иборат республикамизнинг турли минтақаларидан ташриф буюрган футболчилар “Амир Темур кубоги” мусобақасида беллашадилар. Бугун ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуйида қуръа натижалари билан танишишингиз мумкин:

“А” гуруҳи
Бунёдкор, Самарқанд, Гулистон, Бухоро

“Б” гуруҳи
Одил Жуниор, Афросиёб, Сурхондарё, Мароқанд

“С” гуруҳи
Насаф, Навбаҳор, Регистон, Марғилон

 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz