Қайднома

Қидирув

Амиржон Сафаров: «Насаф»нинг фойдали ўйинчиси бўлиш учун курашаман

Амиржон Сафаров: «Насаф»нинг фойдали ўйинчиси бўлиш учун курашаман

  15.07.2018 10:18
  0
  522
 Амиржон Сафаров: «Насаф»нинг фойдали ўйинчиси бўлиш учун курашаман

Ўзингизга маълум, яқинда жамоамиз таркибига янги футболчилар қўшилди. Жумладан, муқаддам Самарқнднинг “Динамо” клубида фаолият юритган ҳужумчи Амиржон Сафаров энди “аждарлар” шарафини ҳимоя қилади.

Футболчи ҳақида умумий маълумотлар

Исми шарифи: Амиржон Сафаров

Туғилган санаси: 18 феврал 1995 йил (23 ёш)

Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри

Амплуаси: ҳужумчи

Рақами: 9

Ўйнаган клублари: “Шердор”, “Динмо” (Самарқанд)

 

Амиржон Сафаров ўтган икки учрашувда жамоамиз таркибида майдонга тушди.

 

Биз янги футболчимиз билан қисқача суҳбат уюштирдик. А. Сафаров клубдаги илк таасуротлари  ва ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

-Футболга 8 ёшимдан қизиқиб қолганман. Илк устозим Сами Эгамбердиев бўладилар. Футболга қизиқишимни сезган акам - Акмал Сафаров ушбу мураббийга олиб борган. Акам ҳам ўша пайтда футбол ўйнарди. Аммо кейинчалик оилавий шароитимиз тақоза қилмагани учун, футболни ташлаб кетди. Сўнг Самарқанддаги Олимпия захиралар коллежида футболдан таълим олдим. Бир вақтда Самарқанд вилояти биринчилигида иштирок этаётган “Шердор” жамоасида тўп тепдим. 2013 йили мени Игорь Ремнев “Динамо” клубига таклиф қилди. Ўзларингиз биласизлар, “Насаф”га келгунимга қадар ушбу жамоада ўйнадим.

“Насаф” клуби мураббийлари менга қизиқиш билдириб, жамоага таклиф қилишди, бунга собиқ жамоам раҳбарлари ҳам қаршилик қилишмади.

Мен бунгача “Насаф” клубидаги шароитларни сиртдан билардим. Аммо энди ўзим келиб кўриб, амин бўлдимки бу ерда футболчи учун ҳамма шароит яратилган. Жамаодаги муҳит эса мени лол қолдирди. Ҳамма ҳамжиҳат. Жамоадошларим билан яқиндан танишиб олдим, жамоага тўлиқ киришиб кетишим учун улар мени қўллаб туришибди. Машғулотлар жараёни ҳам ҳақиқий профессионалча ташкил этилган. Мураббийлар ҳам ўз ишининг устаси. Тўғриси, бу ерга келиб шу нарсага амин бўлдимки, клуб бежизга ўзининг ютуқлари билан ёки етиштириб чиқарган номдор футболчилари билан танилмаган. Клубда ҳамма шу мақсад учун меҳнат қилаётганининг гувоҳи бўлдим.

“Насаф”га келиб, ўз олдимга шундай мақсад қўйдим. Клубга фойдам тегадиган ўйинчи бўлиш учун бор кучим билан курашаман. Жамоам ютуғи учун тинмай ўз устимда ишлайман. Бунга тўлиқ ишончим бор. Аксинча бўлиши мумкин эмас.

Ҳужумчи майдонга тушиб, вазият ярата олмаса ёки бу вазиятни голга айлантира олмаса. Унинг бошқа ўйинчидан фарқи бўлмайди. Бу ҳужумчидаги асосий сифат деб, ўйлайман.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz