Қайднома

Қидирув

Тассуротлар чакки эмас ёхуд ОФК терма жамоаларининг ЖЧ-2018даги иштирокига назар

Тассуротлар чакки эмас ёхуд ОФК терма жамоаларининг ЖЧ-2018даги иштирокига назар

  16.07.2018 00:16
  0
  1090
Тассуротлар чакки эмас ёхуд ОФК терма жамоаларининг ЖЧ-2018даги иштирокига назар

Яқинда ғалати бир хабар чиқди: Россия мундиалида ёмон иштирок этмаган Япония терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги 3та ўйини натижасини башорат қилган Рабьо лақабли улкан саккизоёқ 1|8 финал учрашувидан олдин ўлдирилибди.

Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди. Қизиқ ва тушунарсиз ҳолат: саккизоёқда нима айб? Қўшимча қилинишича, саккизоёқ бозорга олиб борилган ва харидорларга тортиқ этилган.

Жонивор нима сабабдан бундай «жазо»га маҳкум қилингани мавҳум. Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо шарафига аталган ушбу саккизоёқ японларнинг Колумбия термаси устидан ғалаба қозонишлари, сенегалликлар билан дуранг қайд этишлари ва польшаликларга ютқазишларини аниқ башорат қилиш асносида танилганди.

Унинг Япония - Бельгия ўйинига қандай «ташхис» қўйгани эса маълум эмас. Энди ОФК вакилларининг ЖЧ-2018га боғлиқ умумий статистикасига бирров назар соламиз.

Фактлар ва статистик кўрсаткичлар

1 - Япония термаси учинчи уринишда «плей-офф» босқичида гол уришни уддалади. Японлар 2002 ва 2010 йилги ЖЧда гуруҳдан чиқиб, тегишлича Туркия (0:1) ҳамда Парагвай (0:0, пен. - 3:5) терма жамоалари дарвозасига йўл тополмагандилар.

6 - 2018 йилнинг 1 июнь куни «Бетис» сафига қўшилган Такаши Инуи Япония терма жамоаси учун 6та гол урган. Эътиборлиси, у барча голларини бошқа қитъа терма жамоаларига қарши баҳсларда нишонлаган.

7 - 2011 йилдан буён Япония терма жамоаси сафида ўйнаётган 27 ёшли Генки Харагучи ҳозирда етакчилар қаторига кириб улгурди. Унинг ҳисобида жами 7та гол бор. Генки миллий жамоадаги голлари ҳисобини Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашувида нишонлаган, кейин эса фақат расмий ўйинларда ўзини кўрсатган.

114 - Бельгия термасига қарши баҳсда Япония миллий жамоаси сафида 114-марта майдонга тушган 34 ёшли Макото Хасебе халқаро фаолиятига нуқта қўйди. Жамоа тарихидаги энг ёрқин сардорлардан бири «самурайлар» сафида 2006 йилнинг 11 февраль куни Сан-Франциско шаҳрида АҚШ термасига қарши кечган баҳсда дебют қилганди.

У шу вақт оралиғида японлар билан 6та катта турнирда қатнашиб, 2011 йилги Осиё кубогида ғалаба нашидасини сурди.

ОФК учун ёқимсиз «суперкамбэк»

Бельгия термаси 1|8 финалда японларга қарши кечган ўйинда чинакам характер кўрсатди, дарҳақиқат. Чунончи, Роберто Мартинес шогирдлари иккинчи бўлим давомида 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда ғалабани ўз томонларига ағдаришди - 3:2.

ЖЧ тарихида «плей-офф» ўйинларида бундай «камбэк» илк марта 1970 йилнинг 14 июнь куни Германия термаси томонидан қайд этилганди. Ўшанда немислар қўшимча бўлимларда Англия термасини 3:2 ҳисобида таслим қилишган.

Бельгия термаси эса 1966 йилдан буён «плей-офф» баҳсининг асосий вақтида 2та гол камомадини йўқотиб, ғалабани илиб кетган биринчи жамоа бўлди. Шунга ўхшаш ҳолат ЖЧ-66 чорак финали доирасидаги Португалия - КХДР учрашувида кузатилганди (қаранг, яна Осиё жамоаси иштирокида).

Шимолий кореяликлар ўйиннинг 25-дақиқасигача ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйишади. Бироқ кейинчалик афсонавий Эйсебионинг юлдузи порлайди ва португаллар унинг 4та голи («покер») эвазига қитъадошларимизни 5:3 ҳисобида доғда қолдиришади. Тўғри, Эйсебио 4та голидан 2тасини пенальти орқали урганди.

Техник кўрсаткичлар

Дарвоза томон зарбалар (аниқ-ноаниқ-рақиб томонидан тўсиб қолинган): Япония - 42та (16-15-11); С.Арабистони - 36та (10-16-10); Ж.Корея - 33та (11-9-13); Австралия - 32та (8-14-10); Эрон - 21та (4-15-2).

Дарвоза томон зарбалар бўйича етакчи футболчилар: Сон Хюн Мин (Ж.Корея) - 14та; Мэтью Леки (Авс-тралия) -  9та; Такаши Инуи (Япония) -  8та; Юя Осако (Япония), Салим ал Давсарий (С.Арабистони) -  7тадан.

Дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича етакчи футболчилар: Такаши Инуи (Япония), Юя Осако (Япония) -  4тадан; Сон Хюн Мин (Ж.Корея), Миле Единак (Австралия), Кейсуке Хонда (Япония), Жунг Ву Йонг (Ж.Корея) - 3тадан.

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар бўйича етакчи футболчилар: Сон Хюн Мин (Ж.Корея) - 6та; Мэтью Леки (Австралия), Салим ал Давсарий (С.Арабистони) - 5тадан.

Зарбаси энг кўп тўсиб қолинган футболчилар: Сон Хюн Мин (Ж.Корея) - 5та; Ли Жае Сун (Ж.Корея) - 3та.

Қўполликлар сони: Ж.Корея - 63та; Эрон - 44та; Япония, Австралия - 37тадан; С.Арабистони - 30та.

Рақиб жамоалар қўполлиги сони: Япония - 48та; С.Арабистони, Эрон - 45тадан; Ж.Корея - 33та; Австралия - 30та.

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: Гаку Шибасаки (Япония), Мун Сеон Мин (Ж.Корея), Ли Жае Сун (Ж.Корея) - 7тадан.

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: Воҳид Амири (Эрон), Такаши Инуи (Япония) - 9тадан; Эҳсон Ҳожисафи (Эрон) - 6та; Мэтью Леки (Австралия) - 5та.

Энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Жунг Ву Йонг (Ж.Корея) - 2та. ОФК вакиллари турнир давомида  жами 29 марта сариқ карточка олишди.

Қизил карточка: йўқ

Энг кўп «сэйв» кўрсатган дарвозабонлар: Эйжи Кавашима (Япония) - 14та; Жо Хеон Ву (Ж.Корея) - 13та; Мэтью Райан (Австралия) - 10та; Али Бейранванд (Эрон) -  7та.

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчи: Сон Хюн Мин (Ж.Корея) - 2та.

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: Такаши Инуи (Япония), Миле Единак (Австралия) - 2тадан.

Бош билан гол урган футболчи: Юя Осако (Япония) - 1та.

Майдонда энг кўп вақт ўйнаган футболчилар: Юя Осако (Япония) - 4та ўйин, 308 дақиқа; Такаши Инуи (Япония) - 4та ўйин, 292 дақиқа.

Энг кўп гол урган жамоалар: Япония - 6та; Ж.Корея - 3та.

Энг кам гол урган жамоалар: Эрон, Австралия, С.Арабистони - 2тадан.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: Ж.Корея - 9та; Австралия, Эрон - 7тадан.

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: С.Арабистони - 1та; Япония - 5та.

---------------------------------

Гол муаллифлари

Миле ЕДИНАК (Австралия) -2та

Такаши ИНУИ (Япония) - 2та

Сон Хюн МИН (Ж.Корея) -2та

Салим ал ДАВСАРИЙ (С.Арабистони) -1та

Салмон ал ФАРАЖ (С.Арабистони) - 1та

Карим АНСАРИФАРД (Эрон) - 1та

Шинжи КАГАВА (Япония) - 1та

Ким Ён ГВОН (Ж.Корея) - 1та

Юя ОСАКО (Япония) - 1та

Генки ХАРАГУЧИ (Япония) - 1та

Кейсуке ХОНДА (Япония) - 1та

Автогол: Азиз Буҳаддуз (Марокаш)

---------------------------------

Гол ассистентлари

Япония: Такаши Инуи, Шинжи Кагава, Юто Нагатомо, Кейсуке Хонда, Гаку Шибасаки - 1тадан

Ж.Корея: Ли Жае Сун, Жу Се Жонг - 1тадан

С.Арабистони: Абдуллоҳ Отайф - 1та

---------------------------------

Голлар хронометражи

Дақиқа                                  Гол

1-15                                        1та

16-30                                      -

31-45                                      2та

Қўш. дақ. (1-бўлим)             1та

46-60                                      2та

61-75                                      2та

76-90                                      2та

Қўш. дақ. (2-бўлим)             5та

Жами:   15та

5та жамоа умумий ҳисобда 15 очко жамғарди. Таққослаш учун айтсак, 2014 йили Бразилия мундиалига ОФКдан  4та терма жамоа (Эрон, Япония, Ж.Корея ва Австралия) борган ва атиги 3 очко билан чекланган эди.

ОФК жамоаларининг ЖЧдаги умумий статистикаси

Терма                       Ў        Ю     Д        М          Т-Н (фарқ)         Очко     Тўпурарлар

Ж.Корея                   34       6        9         19          33-70 (-37)           28          Сон Хюн Мин, Ан Чун Хван, Парк Жи Сун - 3тадан

Япония                     21       5        5         11          20-29 (-9)             20          Кейсуке Хонда - 4та

С.Арабистони           16       3        2         11          11-39 (-28)           11          Сами ал Жабер - 3та

Эрон                        15       2        4         9            9-24 (-15)             10          8 нафар футболчи -  1тадан

Австралия                16       2        4         10          13-31 (-18)           10          Тим Кэйхилл - 5та

КХДР                        7         1        1         5            6-21 (-15)             4            Парк Сунг Зин - 2та

Исроил                     3         0        2         1            1-3 (-2)                 2            Мордехай Шпиглер - 1та

Қувайт                     3         0        1         2            2-6 (-4)                 1            Файсал ал Дахил, Aбдуллоҳ ал Блуший - 1тадан

Ироқ                         3         0        0         3            1-4 (-3)                 0            Aҳмад Радҳи - 1та

Индонезия                1         0        0         1            0-6 (-6)                 0            -

БАА                          3         0        0         3            2-11 (-9)               0            Aли Жума, Холид Исмоил - 1тадан

Хитой                       3         0        0         3            0-9 (-9)                 0              -

Довудхон АКРАМОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz