Қайднома

Қидирув

Бобурбек Юлдашев жорий мавсумни «Нефтчи»да якунлайди

Бобурбек Юлдашев жорий мавсумни «Нефтчи»да якунлайди

  16.07.2018 10:56
  0
  501
Бобурбек Юлдашев жорий мавсумни «Нефтчи»да якунлайди

Кеча юртимизда трансферлар ойнаси ёпилишидан бир неча дақиқа олдин яна бир харид амалга оширилди.

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ёзги трансферлар ойнаси пайтидаги сўнгги шартномаларидан бирини имзолади.  Фарғоналиклар ўз сафига «Локомотив» жамоаси ҳимоячиси Бобурбек Юлдашевни қўшиб олишди.

«Нефтчи» 25 ёшли маҳоратли ўйинчини Суперлига баҳсларида майдонга тушиш учун рўйхатдан ўтказишга улгурди. Ўзаро келишувга кўра, шартнома мавсум сўнггига қадар мўлжалланди. Таъкидлаш жоиз, Бобурбек Юлдашев ўтган мавсумда ҳам Фарғона шаҳри жамоаси сафида фаолият олиб борган эди.

«Нефтчи» шунингдек, Дониёр Одилов ҳамда Аваз Маматхўжаев билан ҳам шартнома имзолади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz