Қайднома

Қидирув

Фаранг заминида Зиданча байрамнинг давоми ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 56-сонида...

Фаранг заминида Зиданча байрамнинг давоми ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 56-сонида...

  16.07.2018 11:13
  0
  645
Фаранг заминида Зиданча байрамнинг давоми ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 56-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 56-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Фаранг заминида Зиданча байрамнинг давоми

Дунё футбол аҳли бу сана, бу муд­датни яна 4 йил ёдда тутади. 2018 йил 15 июль. Якшанба. Соат 20:00 - 22:00…

- 5-6-ўринлар интригаси

Пайшанба ва жума кунлари миллий жа­моа­миз йиғини сабаб, вақтида  ўтказилмаган 14-тур ўйинларига навбат берилди. Натижалар хилма-хил…

- Азиз Ибрагимов: «Ҳар бир мағлубият сабоқ»

Катта танаффусдан сўнг Ўзбекистон Суперлигасида кетма-кет 2та тур учрашувлари ўтказилди ва улар мухлисларни олдинда мавсумнинг энг қизиқарли палласи кутаётганини тасдиқлади, гўё…

- «Навбаҳор» нега чемпион бўлмаслиги керак?

«Локомотив» бу сафар «Навбаҳор»ни ишончли тарзда енгиб, Намангандаги мағлубият учун ўзига хос реванш олди. Шунга қарамай, «лочинлар»нинг жорий чемпио­натдаги истиқболлари жуда яхши кўринмоқда, барибир…

- «Қизилқум»: 200та ғалаба шодаси

«Қизилқум» 11 июнь куни 15-турдан ўрин олган «Сўғдиёна»га қарши уй учрашувида 2:0 ҳисобида устун келиб, миллий чемпионатимиз элит лигасидаги ғалабалари сонини 200тага етказди...

- Бобур АБДУХОЛИҚОВ: «Насаф» билан кўпроқ соврин ютишни истайман»

«Навбаҳор»га қарши кечган уй учрашувидан сўнг «Насаф»нинг етакчи футболчиларидан бири Бобур Абдухолиқовдан интервью олдик.

- Осиё гвардиячилари – 2018

Ёз фаслида катта мусобақа ўтказилган йили миллий терма жамоаларда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар статистикасига бирров назар солиш фойдадан холи эмас...

- Маҳорат ҳам, баҳо ҳам ошди…

КАТТА КЛУБЛАР УЧУН ЖЧ-2018нинг ЁШ ЮЛДУЗЛАРИ

- Ғурурланавер, Африка!

Диққатни тортадиган ажойиб факт: жаҳон чемпионати-2018 ярим финалидан ўрин олган биринчи тўқнашув, яъни Франция - Бельгия ўйини қайдномасига қарасак, икки жамоа таркибидаги жами 46 нафар футболчидан деярли ярми, аниқроғи, 22 нафари қайсидир жиҳат билан Африкага боғлиқ экан...

- Ёппасига жазо қўллаш…

АФРИКАДА ЙИРИК ҲАКАМЛИК МОЖАРОСИ - 22 НАФАР КИШИ ЖАЗОЛАНДИ

- Петер Шмейхель: «Роналду Роналдодан зўр эмас, фақат…»

Россиянинг «ССФ» нашри мухбирлари Hyundai Motorstudioнинг шинам залида Дания терма жамоаси собиқ дарвозабони Петер Шмейхель билан бафуржа гаплашишди.

- Луис Суареснинг илҳом париси

Уругвай терма жамоасининг энг ёрқин юлдузи - Луис Суарес Россия майдонларида ҳам ишончли тўп сурди. Боиси, у нафақат яшил майдонларда, балки ҳаётда ҳам доимо беғараз ёрдамга шай бўлган...

- О, қандай соч турмаги?

ЙИЛНИНГ ЭНГ ҲАЙРАТЛАНТИРГАН ФУТБОЛЧА СОЧ ТУРМАКЛАРИ

- «Реал»га қувват «Урал»

Ҳа, бу янгиликдан хабардор бўлгач, беихтиёр «Йўғ-е?!» деб юборишингизга кафилмиз...

- Роналду + «Ювентус» = кони фойда

Доно «кекса синьора» ўз тарихидаги асосий трансферга қўл уриб, асло адашгани йўқ. Ҳар ҳолда, Криштиану Роналду ҳали майдонга тушмасданоқ сарфланган 105,7 миллион еврони оқлашга тушди...

- Нестор Питана: «ЖЧ финали ҳакамликнинг энг юқори чўққиси»

ЖЧ тарихида иккинчи марта очилиш ўйинини бошқарган ҳакам финалда ҳам ишлади...

- Александр Чеферин: «ЖЧ-2018 аъло даражада ўтишига шубҳам йўқ эди»

УЕФА президенти Александер Чеферин ҳам ЖЧ-2018га юқори баҳо бермоқда...

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: ФИНАЛГА ЧИҚДИ ХОРВАТ

Хорватия термасига тасанно!..

- ЖЧ-2018: пул масаласи

Россия мундиал-2018 учун қанча сарфлади, ФИФАнинг даромади кутилган даражага чиқдими?

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz