Қайднома

Қидирув

Финалга чиқди Хорватия...

Финалга чиқди Хорватия...

  18.07.2018 11:08
  0
  822
Финалга чиқди Хорватия...

Хорватия термасига тасанно! Болқонликларнинг ярим финал ўйинида кўрсатган жасоратларидан таъсирланиб, уларга атаб шеър битдим беихтиёр. Финал натижасидан қатъий назар, шу ижодимни «Мактубингизни олдик» рукнида чоп этишингларни сўрайман. Зеро, хорватлар бутун ЖЧ давомида ҳаммани ҳайратга соладиган даражада ўйнашди.

Кийими шахмат-катак.

Жасорат кўрсатди бешак.

Дунёни этиб ҳайрат,

Финалга чиқди хорват.

            Мессига қилмай тоқат,

            Ҳалол ўйнашни одат.

            Билди Болқон юрт фақат,

            Финалга чиқди хорват.

Мухлислар тилар омад,

Фаранг ҳам қилар ҳурмат.

Келибди-да энди навбат,

Финалга чиқди хорват.

            Футболдан олиб роҳат,

            Русларга олқиш, раҳмат.

            Ўзбек ҳам кўтар, албат,

            Финалга чиқди хорват.

Зоир ЭРГАШЕВ, Жиззах шаҳри.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz