Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Локомотив» - «Насаф»

Бугун футбол. «Локомотив» - «Насаф»

  18.07.2018 14:56
  0
  505
Бугун футбол. «Локомотив» - «Насаф»

Бугун Суперлиганинг 17-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда "Насаф" “Локомотив” жамоаси билан куч синашади. Учрашув “Локомотив” стадионида соат 21:00да бошланади.

Суперлига, 17-тур

“ЛОКОМОТИВ” - “НАСАФ”

18.07.2018. “Локомотив” стадиони. 21:00да

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Дониёр Сайлавов (Тошкент), Ришат Нуъмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

Учрашув комиссари: Александр Давиденко.

 

“Локомотив” ва “Насаф” жамоалари миллий чемпионатимизда шу пайтгача 27 марта тўқнаш келишган. Ўтган учрашувларнинг 14 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 5 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қолган 8 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати бўйича кичик устунлик "Насаф" томонида 28-39.

Мазкур жамоалар Тошкентда шу пайтгача 13 марта ўзаро куч синашганлар. Бу учрашувларнинг 4тасида қаршиликлар ғалаба қозонган, 5 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 4 учрашувда дурангга имзо чекилган. Тошкентдаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 23та тўп киритилган, тўплар нисбати бўйича кичик устунлик “Локомотив” томонида - 12-11.

“Насаф” сўнгги бор “Локомотив”ни Тошкентда 2012 йили кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. 2014 йили эса 1:1 ҳисобида дурангга эришган.

Бугун “аждарлар” миллий чемпионатимиздаги 635-учрашувни ўтказишади.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz