Қайднома

Қидирув

21 июль куни “CAFA U-15 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади

21 июль куни “CAFA U-15 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади

  18.07.2018 16:28
  0
  538
21 июль куни “CAFA U-15 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 22-30 июль кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.   “CAFA U-15 championship” мусобақасида Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Эрон ва Қирғизистоннинг 15 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.   21 июль куни соат 11:00да “Миллий” стадиони матбуот анжуманлари залида мусобақа олдидан терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда иштирокчи давлатлар терма жамоалари устозлари ўзларининг мусобақа олдидан фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.   Таъкидлаб ўтамиз, “CAFA U-15 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий", "Локомотив" ва "Пахтакор" стадионларида бўлиб ўтади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz