Қайднома

Қидирув

Сергей Лушан: «Йигитлар яхши ўйнашди, аммо...»

Сергей Лушан: «Йигитлар яхши ўйнашди, аммо...»

  20.07.2018 09:59
  0
  500
Сергей Лушан: «Йигитлар яхши ўйнашди, аммо...»

Pepsi Суперлига 17-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Сергей Лушан ва жамоа сардори Санжар Рашидов иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Сергей Лушан («Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи): -  «Навбаҳор» юзага келган қулай вазиятлардан фойдалана олди. Шогирдларим эса гол ура олишмади. Мен секин-аста янги жамоа шакллантиряпман.

Шу боисдан баъзан йигитлар яхши ўйин намойиш этишмоқда, айрим баҳсларда эса ўйинимиз унчалик қовушмаяпти. Лекин бугунги учрашув учун футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Бугун ҳам умуман олганда йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Фақат дарвозага тўп кирита олишмади, холос.

Санжар Рашидов  («Сўғдиёна» жамоаси сардори): - Учрашув қийин кечди. Жамоамизда ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди, аммо улардан фойдалана олмадик.

Вазиятлардан самарали тарзда фойдаланганимизда, таблодаги ўйин ҳисоби бошқача кўриниш олган бўларди. Мезбонлар вазиятлардан унумли фойдаланишди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Бугун  стадионда «Навбаҳор» мухлислари ажойиб муҳит яратишди. Бунинг учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz