Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «Янги футболчилар ҳали ўзларини кўрсатишади»

Илҳом Мўминжонов: «Янги футболчилар ҳали ўзларини кўрсатишади»

  20.07.2018 10:37
  0
  455
Илҳом Мўминжонов: «Янги футболчилар ҳали ўзларини кўрсатишади»

Pepsi Суперлига 17-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «лочинлар» устози  Илҳом Мўминжонов ва жамоа ҳужумчиси Сардор Сулаймонов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» жамоаси мураббийи): - Иродали ғалаба билан шогирдларимни ҳам,  стадионга ташриф буюрган мухлисларни ҳам табриклайман. Бугун йигитлар имкон қадар яхши ўйнаб,  ишқибозларга ғалаба тақдим этишга уринишди.

Бундан кейин ҳам ўз устимизда шундай ишлашда давом этамиз. Таркибимизга янги қўшилган айрим футболчиларга ўз имкониятларини намойиш этишлари ҳамда жамоа ўйинига киришиб кетишлари учун бироз вақт зарур.

Шерзод Каримов ҳам, Дарко Никач ҳам ҳали ўзларини кўрсатишади.

Сардор Сулаймонов («Навбаҳор» жамоаси ҳужумчиси): - Бугунги учрашув осон кечгани йўқ. Шундай бўлса-да, майдонда мураббийларимизнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаракат қилиб, зафар қучдик.

Тўғри, аввало майдонда устозимиз Илҳом Ибрагимовичнинг кўрсатмаларига амал қиламиз.

Мабодо уринишларимиз бесамар чиқиб, шовқин сабабли, устозимизнинг бевосита ўйин пайтидаги кўрсатмалари ёки тактик ўзгаришларини яхши англай олмайдиган бўлсак, учрашувнинг кечишидан келиб чиқиб, тактикани ўзгартириб кўришга интиламиз.

Барча ҳаракатларимиз ғалаба қозониб, мухлисларга хурсандчилик улашишга қаратилган.       

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz