Қайднома

Қидирув

«Бавария» жаҳон чемпиони билан шартнома борасида келишиб олди

«Бавария» жаҳон чемпиони билан шартнома борасида келишиб олди

  20.07.2018 16:15
  0
  478
«Бавария» жаҳон чемпиони билан шартнома борасида келишиб олди

«Штутгарт» клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар «Бавария» клуби сафига ўтиши мумкин.

Мюнхенликлар Франция терма жамоаси ҳимоячиси билан ЖЧ-2018 вақтида шартнома борасида келишиб олган. Унга кўра, Паварнинг «Бавария» клубига трансфери бир йилдан сўнг бўлиши керак. 2019 йили Паварнинг ҳозирги клуби билан тузган шартномасида уни 35 миллион евро товон пули эвазига сотиб олиш мумкин бўлади.

Бироқ ҳимоячининг ЖЧ-2018даги омадли юришлари ва Франция жаҳон чемпиони бўлгани, «Бавария» вакилларини «Штутгарт» билан музокараларга киришиши учун сабаб бўлди. «Бавария» ҳимоячини шу ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда.

Аввалги хабарларга кўра, футболчи билан яна «ПСЖ», «Тоттенхэм» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz