Қайднома

Қидирув

ЖЧ—2018 да ишлаган икки рефери Pepsi Суперлигаси ўйинларига таклиф этилди

ЖЧ—2018 да ишлаган икки рефери Pepsi Суперлигаси ўйинларига таклиф этилди

  20.07.2018 18:56
  0
  708
ЖЧ—2018 да ишлаган икки рефери Pepsi Суперлигаси ўйинларига таклиф этилди

PEPSI Суперлига секин-аста ўзининг муҳим палласига кириб бормоқда. Яна 5 та тур учрашувлари ўтказилгач, чемпионлик учун курашадиган ҳамда лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоалар саралаб олинади.

Бундан кейинги ўйинларнинг муҳимлик даражаси жуда юқори эканини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси олдиндаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати-2018 ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.

Унга кўра, 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Пахтакор” ўйинини қитъамизнинг етакчи рефериларидан бири Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа ёрдам беришади. Ушбу ҳакамлар гуруҳи мундиалда 2 та ўйинда ишлаганини алоҳида эътироф этиш жоиз. 

 

19-тур

28 июль, шанба

“Навбаҳор” — “Пахтакор”

Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Телфат, Наваф Шаҳин Ҳалифа (Баҳрайн)

 

Қолаверса, 20-турнинг марказий ўйини – “Пахтакор” — “Локомотив” учрашувида Жаҳоннинг энг сара реферилари қаторидан ўрин эгаллаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги гуруҳ ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Мансурий ва Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Мазкур бригада Жаҳон чемпионати-2018да 4 та учрашувда фаолият олиб борди. 

 

 

20-тур

1 август, чоршанба

“Пахтакор” — “Локомотив”

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон) 

 

Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Мансурий, Ризо Суҳандон (Эрон)


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz