Қайднома

Қидирув

Златан Иброҳимович: «Дэвид, мағлубиятдан кейин нафас олиш ва ўзимни босиш учун вақт бер»

Златан Иброҳимович: «Дэвид, мағлубиятдан кейин нафас олиш ва ўзимни босиш учун вақт бер»

  21.07.2018 16:36
  0
  665
Златан Иброҳимович: «Дэвид, мағлубиятдан кейин нафас олиш ва ўзимни босиш учун вақт бер»

«Лос-Анджелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Иброҳимович Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекхэм билан бўлган баҳс бойлашуви ҳақида гапириб ўтди.

Златан ва Бекхэм ЖЧ-2018 1/4 финал Швеция ва Англия ўйини олдидан баҳс бойлашган эди. Бекхэм Швеция ғалаба қозонса Златанни IKEA дўконига олиб бориб, истаган нарсасини олиб бериши керак эди.

Борди-ю, Англия ғалаба қозонса, швециялик футболчи «Уэмбли»га Англия термаси ўйинига Бекхэм футболкасида келиб «фиш-энд-чипс» тановул қилиши керак эди.

«Дэвид, биз баҳслашган эдик. Мен ютқаздим. Энди «Уэмбли»га бориб, Англия терма жамоаси ўйини сенинг футболкангда кўриб «фиш-энд-чипс» тановул қиламан.

Менга мағлубиятдан кейин нафас олишга ва ўзимни босиб олиш учун вақт бер. Лекин ҳаммаси яхши. Ўйинни кутаман», - дейди Златан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz