Қайднома

Қидирув

Превью. «Сўғдиёна» - «Локомотив»

Превью. «Сўғдиёна» - «Локомотив»

  22.07.2018 13:20
  0
  461
Превью. «Сўғдиёна» - «Локомотив»

Pepsi  Суперлигаси   18 -тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 7-турида “Сўғдиёна” Тошкентда  “Локомотив” га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу учрашувнинг 35-дақиқасида Сардор Рашидов Кахи Махарадзенинг узатмасидан ҳисобни очган эди. Ўйиннинг 54-дақиқасида эса Санжар Шоахмедов ҳисобни оширди 2:0. Шу тариқа ўйинда “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган.

ЎЙИНИ  ТЕМУР ТЎХТАСИНОВ  БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна”-“Локомотив ” ўйинини Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Анвар Маражабов ва Зиёдулло Абдураҳмоновлар ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Комил Расулов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Бахтиёр Маметов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Локомотив”  клублари олий лигада шу кунгача  21 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 2 та, “Локомотив” ҳисобида  16 та ғалаба мавжуд. 3 та ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “темирйўлчилар” томонида:  11:54 . “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 9 очкони қўлга киритган бўлса,  “Локомотив ”  51  очкони қўлга қиритган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 та учрашувлар :

 12.08.2017 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:4

10.04.2016 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:1

03.04.2015 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:3

23.08.2014 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 0:2

20.09.2013 «Сўғдиёна» – «Локомотив» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 10 та ўйиндан 2 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Локомотив” ғалаба қозонган. 3 та  учрашув дуранг натижа билан якунланган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ:

Ёшлар лигаси баҳси 23 июль куни соат 18:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб баҳси 24 июль куни соат 19:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

 

«Сўғдиёна» ПФК матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz