Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: Жокичнинг голлари АГМКга ғалаба олиб келди

Pepsi Суперлига: Жокичнинг голлари АГМКга ғалаба олиб келди

  23.07.2018 21:10
  0
  493
Pepsi Суперлига: Жокичнинг голлари АГМКга ғалаба олиб келди

Рepsi Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган АГМК - “Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланди келди.

30-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Шавкат Муллажонов ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади ва меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Йован Жокич аниқ бажариб жамоасини олдинга олиб чиқди.

73-дақиқада Жокич рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган ҳолда, ўйиндаги дублини нишонлади.

Шу тариқа, АГМК Суперлигадаги ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.

Рepsi Суперлига, 18-тур

АГМК – “Бухоро” 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 30, пенальти Жокич, 2:0 – 73 Жокич.

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Зоҳир Пиримов (Жамшид Ҳасанов, 76), Владимир Бубанья, Милош Трифунович, Владислав Касминин, Абдумалик Абдуллаев (Лутфулла Тўраев, 51), Йован Жокич.

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Арслонмурод Омонов, Шавкат Саломов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 61), Санъат Шихов, Беҳруз Шодмонов, Шавкат Муллажонов, Раббим Ҳасанов (Азиз Ибрагимов, 53), Эргаш Исмоилов, Миржалол Жумаев, Вадим Чемиртан (Шаҳбоз Эркинов, 57).

 

Огоҳлантиришлар:  Шодмонов (28), Омонов (56), Эркинов (85).


Манба: uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz