Қайднома

Қидирув

Бугунги катта футбол: "Пахтакор"-"Локо", "Сўғдиёна"-"Насаф" ...Формалар танланди

Бугунги катта футбол: "Пахтакор"-"Локо", "Сўғдиёна"-"Насаф" ...Формалар танланди

  01.08.2018 09:25
  0
  457
Бугунги катта футбол:

Унда "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу баҳсдан олдин икки томон вакиллари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг ташкилий масалалари муҳокама қилиб олинди. Шунингдек, ўйинда жамоалар қандай либосларда ҳаракат қилиши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, "Пахтакор" сариқ, "Локомотив" футболчилари эса қизил-яшил либосларда ҳаракат қилишади. "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви эртага, 1 август куни соат 21:00да старт олади.

***

Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан ўйин комиссари Бахтиёр Номозов бошчилигида ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унда эртанги ўйиннинг ташкилий масалалари ҳал қилинди ва учрашувда жамоалар қандай либосда ҳаракат қилишларига аниқлик киритилди. Унга кўра “Сўғдиёна” оқ-қора, “Насаф” кўк рангли либосда ҳаракат қилади. Эслатиб ўтамиз, баҳс 1 август куни соат 19:00да “Сўғдиёна” стадионида бошланади.


 


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz