Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимизнинг 2-таркиби Вьетрнамга боради

Олимпиячиларимизнинг 2-таркиби Вьетрнамга боради

  01.08.2018 11:23
  0
  495
Олимпиячиларимизнинг 2-таркиби Вьетрнамга боради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларга бўлажак катта мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яртатишда давом этади. Бугун 1997 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.

30-31 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказган терма жамоамизга Вьетнам шаҳридаги халқаро мусобақада Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари рақиблик қилишади. Мусобақа 3 августдан 8 августгача давом этиб, унда жамоамиз 3та ўйинда майдонга тушади. Мусобақа тақвимига кўра терма жамоамиз ўтказадиган ўйинлар жадвали:

3 август
Соат 14:30 Ўзбекистон – Уммон

5 август
Соат 14:30 Ўзбекистон – Фаластин

7 август
Соат 17:30 Вьетнам – Ўзбекистон

Изоҳ: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Вьетнамга йўл олаётган Олимпия терма жамоамиз таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар:

Ҳамроев Дилшод, “Навбаҳор”
Каримов Сарвар, “Қўкон-1912”

Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом, “Насаф”
Абдуллаев Иброҳим, “Сурхон”
Исмоилов Эргаш, “Бухоро”
Ҳошимов Дониёр, “Металлург”
Насруллаев Шерзод, “Насаф”
Рустамов Ойбек, “Қўкон-1912”

Ярим ҳимоячилар:
Исмоилов Аброрбек, “Нефтчи”
Қодирқулов Санжар, “Бунёдкор”
Азимов Сардор, “Сўғдиёна”
Нуруллоев Суҳроб, “Металлург”
Аҳмадов Жаҳонгир, “Пахтакор”
Тўхтасинов Нурилло, “Сўғдиёна”
Икромов Фарруҳ, “Бунёдкор”
Абдуллаев Абдулла, “Бунёдкор”
Йўлдошев Иброҳим, “Металлург”
Амонов Азизбек, “Локомотив”

Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур, “Шўртан”
Тўраев Акобир, “Бухоро”


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz