Қайднома

Қидирув

Мина гаровда ютқазган

Мина гаровда ютқазган

  01.08.2018 13:23
  0
  553
Мина гаровда ютқазган

«Барселона» ҳимоячиси Йерри Мина ўтган мавсум ўйин амалиёти йўқлиги туфайли ўзини ёмон ҳис қилганини гапириб берди. «Нохуш нарсалар ҳақида хаёл сурардим. Ҳаммаси тугади, деб ўйлагандим. Ўзимни шунчалар ёмон ҳис қилдимки, Коутиньо ва Паулиньо менга далда бердилар. Улар ҳаммаси яхши бўлиб кетишини айтдилар. Албатта, менинг позициямда кучли футболчилар бор эди. Ҳаммада яхши таассурот қолдириш учун ҳеч бўлмаса бир дақиқа олишни истадим, аммо бу содир бўлмасди. Барибир, олган бир неча дақиқаларим ёмон чиқди. Ҳеч қайси ҳаракатларим ўхшамади. Ҳаммаси ўхшамади. Машғулотда ҳатто яхши узатма ҳам бера олмадим. Жамоага келган вақтимда яхши муҳит яратиш учун Месси ва Суарес билан баҳс бойлашдим: машғулотларда жарима тўпини ким яхшироқ тепиши борасида. Аммо ҳар куни 50 евродан йўқотардим», - деди Мина.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz