Қайднома

Қидирув

«Реал» Ковачични қўйиб юбормоқчи эмас

«Реал» Ковачични қўйиб юбормоқчи эмас

  01.08.2018 15:17
  0
  395
«Реал» Ковачични қўйиб юбормоқчи эмас

Мадриднинг «Реал» клуби Матео Ковачич билан хайрлашишни истамаяпти. Бу ҳақда АS нашри хабар тарқатди. 20 июль куни хорватиялик футболчи «Реал» устози Хулен Лопетеги билан учрашди. Суҳбат давомида Ковачич клубни тарк этиш ниятида эканлиги ва уни трансферга қўйишларини сўраган. Лопетеги уни қолишга кўндиришга уринган, бироқ Ковачич қарори қатъий эканини айтган. Мадридликлар эса 24 ёшли футболчини қўйиб юбориш ниятида эмаслар. Ковачичга «Манчестер Сити», «Рома» ва «Бавария» клубларидан таклифлар бўлган, аммо «Реал» уларнинг барчасига рад жавобини берган. Мадридликларнинг бундай қилишларига асосий сабаб қилиб, Ковачичнинг сотилиш нархига трансфер бозорида унинг даражасидаги ўйинчини топиб бўлмаслиги кўрсатилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz