Қайднома

Қидирув

Канте учун янги шартнома

Канте учун янги шартнома

  01.08.2018 17:35
  0
  456
Канте учун янги шартнома

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Нголо Кантени жамоада сақлаб қолмоқчи, дея хабар қилмоқда The Times нашри. «Кўклар» 27 ёшли футболчига 5 йиллик янги шартнома таклиф қилишган. Янги келишувга кўра, унинг маоши ҳафтасига 290 минг фунтни ташкил қилади. Ҳозирда унинг маоши деярли икки баробар камроқ. Шу тарзда «Челси» «ПСЖ» қизиқаётган футболчини сақлаб қолмоқчи. Янги шартнома Кантени «Челси»да энг кўп маош оладиган футболчига айлантиради. Айни дамда Эден Азар ҳафтасига 220 минг фунт маош билан ушбу рўйхатни бош­қариб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz