Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Насаф» сафарда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига: «Насаф» сафарда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

  01.08.2018 21:13
  0
  496
Pepsi Суперлига: «Насаф» сафарда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлига 20-тури доирасидаги биринчи баҳс ўз поёнига етди.

Жиззахда бўлиб ўтган «Сўғдиёна» ҳамда «Насаф» ўртасида меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Учрашув жамоаларнинг деярли тенгма-тенг кураши остида ўтди. Ҳар икки томон ўртача темпда ўйин бошлашди.

15-дақиқада мезбонлар посбони Милан Митрович тўпни ўйинга киритиш пайтида кичик хатога йўл қўйди ва бундан «аждарлар» унумли фойдаланишди. Гол муаллифи Ислом Кенжабоев.

Мазкур ҳолатдан эса мезбонлар қанча уринишмасин қутилиб қола олишмади. Айниқса, иккинчи бўлимда мезбонлар ҳужумлар сонини анча ошириб, вазиятлар ярата олишди, аммо бу вазиятлардан фойдалана олишмади.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 20-ТУР

«СЎҒДИЁНА» - «НАСАФ» - 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Андрей Цапенко, Тўрабек Суюнов.

Гол: Ислом Кенжабоев (15).

Сўғдиёна: М.Митрович, С.Қулматов, Ш.Норхонов (И.Абдуллаев, 50), Т.Шамсиддинов, С.Рашидов, Д. Сернас (С.Рашидов, 66), Р.Мелзиддинов, Ким Донг Хи, М.Симонович, Н.Милинкович, И.Тошпўлатов (О.Нурматов, 62).

Насаф: С.Қувватов, М.Каримов, Ғ.Ғайбуллаев, О.Ҳамробеков, Б.Абдухолиқов (Х.Саъдуллаев, 86), Ш.Муҳитдинов, Д.Саитов (Д.Нарзуллаев, 73), И.Кенжабоев (А.Сафаров, 73), С.Раҳматов, А.Мозговой, У.Эшмуродов.

Назоратчи: Артём Арутюнов

Комиссар: Бахтиёр Намозов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz