Қайднома

Қидирув

Сон Хён Мин: «Мақсад чемпионлик бўлмаганида Осиё ўйинларида қатнашмасдим»

Сон Хён Мин: «Мақсад чемпионлик бўлмаганида Осиё ўйинларида қатнашмасдим»

  02.08.2018 14:37
  0
  434
Сон Хён Мин: «Мақсад чемпионлик бўлмаганида Осиё ўйинларида қатнашмасдим»

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин Жанубий Корея терма жамоаси сафида Осиё ўйинларида иштирок этишга йўл олди. Футболчи бунинг натижасида Англия чемпионатининг стартини ўтказиб юбораётганидан афсусдалигини айтиб ўтди.

«Кетгим келмади, «Тоттенхэм» - менинг жамоам ва уларни ташлаб кетиш қийин. Лекин мен терма жамоа сафида ўйнайман ва бу ҳам жуда муҳим. Ростини айтсам, мавсум бошини ўтказиб юборгим келмаяпти.

Осиё ўйинларида ғалаба қозониш истагидамиз. Кўрамиз қўлимиздан келармикан. Биз совринни қўлга киритиш учун жиддий мақсадлар билан йўл олмоқдамиз. Мен шунчаки мақсадсиз кетмаган ҳам бўлар эдим.

Жаҳон чемпионатидан кейин бироз хафа бўлдик. Мен гуруҳдан чиқишимизга ишонган эдим. Лекин биз яхшигина тажрибага эга бўлдик», - дейди Сон.

Сон Хён Мин Англия чемпионатининг биринчи турида «Ньюкасл» клубига қарши 11 августда иштирок этади ва Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга учиб кетади. Мусобақа 1 сентябрьдан старт олади.

4 йил аввал ушбу мусобақада Жанубий Корея ғалаба қозонган ва ўшанда Сон терма жамаога келмаган. Чунки «Байер» клуби уни мусобақага қўйиб юбормаган.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz