Қайднома

Қидирув

Хулен Лопетеги: «Реал» дарвозабонларидан кўнглим тўқ»

Хулен Лопетеги: «Реал» дарвозабонларидан кўнглим тўқ»

  02.08.2018 14:59
  0
  403
Хулен Лопетеги: «Реал» дарвозабонларидан кўнглим тўқ»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа сафидаги барча дарвозабонлардан кўнгли тўқлигини таъкидлади.

«Реал» клубининг «Челси» посбони Тибо Куртуага бўлган қизиқиши остида Лопетеги жамоадаги посбонлар билан ишни давом эттириши ҳақида гапириб ўтди.

«Куртуа? Мен «Реал» клуби футболчиси бўлмаган футболчилар ҳақида гапириш истагим йўқ. Мен жамоадаги мавжуд дарвозабонлардан кўнглим тўқ. Шунинг учун ҳам бошқа клубдаги ўйинчилар ҳақида гапиргим йўқ», - дейди Лопетеги.

Аввалги хабарларга кўра, «Челси» клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоаси билан кейинги ёзда тугайдиган шартномасини узайтиришдан бош тортди ва «Реал» сафига ўтмоқчи. Мадридликлар ёзда украиналик дарвозабон Андрей Лунинни сотиб олди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz