Қайднома

Қидирув

Футбол аёллар учун хавфли: олимлар сабабини айтишди

Футбол аёллар учун хавфли: олимлар сабабини айтишди

  01.08.2018 21:54
  0
  573
Футбол аёллар учун хавфли: олимлар сабабини айтишди

Футболда бош билан ўйнаш мия чайқалишига сабаб бўлишини мутахассислар яхши билишади. Бунинг оқибати эса аёллар учун эркакларга қараганда беш карра ёмонроқ, дейилади «Radiology» журналида берилган мақолада.

Мазкур тадқиқот билан шуғулланган Нью-Йоркдаги Эйнштейн тиббиёт коллежи ходими Майкл Липтон шундай дейди:

«Врачлар ва олимлар бошдан олинган жароҳат эркакларга қараганда аёлларда оғирроқ ўтишини пайқашганига анча бўлган. Аввалига бу шунчаки аёлларнинг ожизалигига боғланарди, чунки индамас эркаклардан фарқли ўлароқ, улар дардини достон қилишига ўрганганмиз. Биз аёллар миясидаги реал ўзгаришларни ўргандик, ҳақиқатан ҳам аёлларда мия чайқалиши эркакларникига қараганда кучлироқ юз бераркан».

Бош мия чайқалиши бугунги кунда гандболдан тортиб америка футболи ва хоккейгача — барча спорт турлари билан шуғулланувчилар орасида энг оммалашган жароҳатлар сирасига киради. Албатта, бундан ақл ўтмаслашиб ёки хотира сусайиб қолмайди, бироқ қаттиқ бош оғриқлари ва бошқа асоратлари борки, кўплаб спортчилар ўз фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўладилар.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz