Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: АГМК «Қизилқум» устидан йирик ғалабага эришди

Pepsi Суперлига: АГМК «Қизилқум» устидан йирик ғалабага эришди

  01.08.2018 22:31
  0
  431
Pepsi Суперлига: АГМК «Қизилқум» устидан йирик ғалабага эришди

Pepsi Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган АГМК – «Қизилқум» учрашуви ўз ниҳоясига етди. ОКМК стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

14-дақиқада Зафар Полвонов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 31-дақиқада Жасур Ҳасанов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, Жамшид Ҳасанов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, АГМК очколарини 23тага етказиб олган олди ва «Қизилқум» билан орадаги фарқни уч очкога етказди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 20-ТУР

АГМК – «ҚИЗИЛҚУМ» - 3:0 (2:0)

Голлар: Зафар Полвонов (14), Жасур Ҳасанов (31), Жамшид Ҳасанов (68).

АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азамат Исроилов, Музаффар Музаффаров (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 70), Зафар Полвонов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (Ойбек Қиличев, 83), Зоҳир Пиримов (Жамшид Ҳасанов, 58), Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Йован Жокич.

Қизилқум: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Дониёр Усмонов (Алишер Саноев, 87), Файзулла Қамбаров, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Артур Геворкян, 65), Неманья Йованович (Самандар Шодмонов, 76), Иван Нагаев, Салим Мустафоев.

Огоҳлантиришлар:  Мустафоев (33), Жўраев (35).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz