Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: Тошкент «дерби»сида муроса кўчаси танланди

Pepsi Суперлига: Тошкент «дерби»сида муроса кўчаси танланди

  01.08.2018 23:04
  0
  495
Pepsi Суперлига: Тошкент «дерби»сида муроса кўчаси танланди

Pepsi Суперлига 20-тури доирасидаги марказий баҳс, Тошкент «дерби»си ўз поёнига етди. «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» ўртасидаги учрашув кутилганидек қизиқарли тарзда кечди ва мухлислар 90 дақиқа давомида зерикиб қолишмади.

Ҳар икки жамоа галма-гал ҳужумлар билан ўйинни бошлашди, аммо вазиятларни якунлашди икки томонда ҳам оқсаш кузатилди.

Ўйиндаги илк гол 45-дақиқада Тиаго Безерра томонидан киритлди. Мазкур вазиятда Владимир Козак томонидан етказиб берилган тўпни бразилиялик футболчи боши билан дарвозага жойлаб қўйли.

Иккинчи бўлим сценарийси бироз ўзгарди. Биринчи таймдан фарқли ўлароқ «Пахтакор» асосий эътиборини мудофаага қаратиб, қарши ҳужумларда рақибни жазолашга интилди. Ўз навбатида «Локомотив» асосий эътиборини ҳисобни тенглаштиришга қаратиб, ҳужумлар сонини оширди.

«Шерлар»да қарши ҳужумларда бир-неча яхшигина имконият бўлишига қарамай, фойдалана олишмади. «Темирйўлчилар» эса кетма-кет ўзгаришлар натижасида ўз мақсадига эришишди.

Захирадан майдонга тушган Ҳусниддин Ғофуров 86-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз поёнига етди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 20-ТУР.

«ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:1 (1:0)

Ҳакамлар: Алиризо Фағони, Муҳаммадризо Мансури, Ризо Суҳандон, Жасур Мухторов.

Голлар: Тиаго Безерра (45) - Ҳусниддин Ғофуров (86).

Пахтакор: Э.Суюнов, В.Козак, Ш.Аъзамов, М.Симич, А.Шораҳмедов, Д.Раҳматуллаев, А.Аҳмедов, Ж.Машарипов (Ж.Яхшибоев, 76), Д.Черан, Т.Безерра, И.Гонсалвеш (Б.Абдураҳимов, 82).

Локомотив: И.Нестеров, К.Махарадзе, С.Абдуллаев, И.Алибоев, М.Бикмаев, Т.Абдухолиқов (С.Рашидов, 66), С.Мирзаев (С.Шоаҳмедов, 59), И.Тўхтахўжаев, О.Зотеев, А.Исмоилов (Ҳ.Ғофуров, 71), И.Йелич.

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (25), Элдорбек Суюнов (72), Садриддин Абдуллаев (90).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz