Қайднома

Қидирув

PEPSI Суперлига: бугун 20-тур учрашувларига якун ясалади

PEPSI Суперлига: бугун 20-тур учрашувларига якун ясалади

  02.08.2018 09:06
  0
  437
PEPSI Суперлига: бугун 20-тур учрашувларига якун ясалади

Pepsi Суперлига 20-тури доирасидаги баҳслар давом эттирилади ва мазкур тур бугун якунига етади.

Куннинг илк учрашуви Фарғонада бўлиб ўтади ва унда мезбон «Нефтчи» Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қилади. Водий «дерби»си ҳар сафаргидек шиддатли ва мухлисбоп ўтиши кутилмоқда. Айниқса, кеча «Пахатакор» ва «Локомотив» очко йўқотишганини инобатга олсак, олий ўринлар учун курашаётган «лочинлар» бугун ғалаба учун майдонга тушишлари табиий. Мезбонлар эса сўнгги поғоналардан қутилиш учун ўз мухлислари кўз ўнгида рақибга жанговор ўйин таклиф этишлари табиий.

Иккинчи учрашув 20:00да старт олиши белгилаб қўйилган ва унда «Бухоро» ўз майдонида «Металлург» билан кураш олиб боради. Ҳар икки жамоанинг мақсади кучли олтиликка кириш эканлиги мухлисларга яхши маълум ва бунинг учун томонлар мазкур ўйинда ғалаба учун майдонга чиқиши аниқ.

Куннинг учинчи ва сўнгги баҳси эса Тошкентда «миллий» стадионида бўлиб ўтади ва унда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган яна икки жамоа - «Бунёдкор» ҳамда «Қўқон-1912» кураш олиб боради.

Бугун агар мезбонлар ғалаба қозонадиган бўлишса, «Локомотив»дан нақд уч очкога ўзиб кетишади. Агар меҳмонларнинг қўли баланд келадиган бўлса, «Металлург» билан очколари сонини тенглаштириб олиши мумкин (Агар бекободликлар мағлуб бўлишса).

Хуллас, бир сўз билан айтганда бугунги жуфтликларга яхшилаб разм солсангиз барча жамоа ниманингдир илинжида майдонга чиқишади. Барча ўйин қизиқарли тарзда ўтишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 20-ТУР

19:00 «НЕФТЧИ» -:- «НАВБАҲОР»

20:00 «БУХОРО» -:- «МЕТАЛЛУРГ»

21:00 «БУНЁДКОР» -:- «ҚЎҚОН-1912»


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz