Қайднома

Қидирув

Янги мавсум, янгича кўриниш (фотогалерея)

Янги мавсум, янгича кўриниш (фотогалерея)

  03.08.2018 00:17
  0
  1667
Янги мавсум, янгича кўриниш (фотогалерея)

«МЮ»нинг пуштиранг формасига қандай қарайсиз? О, «Ювентус»! Криштиану Роналдуни сотиб олиб, ҳаммани ҳайрат кўчасига етаклаган Турин клуби чиқиндидан футболка «ясаб», яна эътибор марказига тушди.

Championat.com сайтининг қуйидаги мақоласи айнан янги мавсум учун тайёрланган энг кутилмаган дизайнга эга формалар ҳақида.

Асос - чиқинди

Охирги йилларда океанларнинг ифлослангани глобал муаммо сифатида бот-бот тилга олинмоқда. Мана, «Ювентус» ушбу масалани ижобий ҳал этишга қаратилган ишларга ҳисса қўша бошлади.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳам шу йўлдан бориб, ўз либосларининг учинчи тўпламини океан чиқиндиларидан тайёрлади. Яъни ҳар икки клубнинг захира либоси океанлардан йиғиштирилган пластик буюмларни қайта ишлаш натижасида юзага келган материалдан тикилди. Оригинал ва фойдали ғоя, энг муҳими, формалар дизайнига ҳам гап йўқ.

Яна креатив йўл

«Наполи» клуби ноодатий либослар тўплами билан ўз мухлисларини биринчи марта ҳайратга солаётгани йўқ. Жамоанинг сафар ўйинларига мўлжалланган яшил тусли футболкалари эсингиздами?

Неаполликларни энди майдонда ҳарбийларга хос рангли либосда кўрмаймиз. Улар бу сафар улкан пантерани эслатувчи формаларни тақдим этишди. Эътиборлиси, янги дизайн ҳақида алоҳида ролик ҳам ишланди.

Бош ҳомий таъсирими?

«Рома» ниҳоят, янги мавсумни титул ҳомий билан бошлайди. Эътиборлиси, римликлар бир неча йилдан буён бош ҳомий кўмагига эҳтиёж сезишмаётганди. Аниқроғи, клуб соҳиби Жеймс Паллоттанинг молиявий иштаҳасини қондира оладиган муносиб компания топилмаётганди.

Бу борадаги ишлар боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда, яъни баҳорда Қатардан ўта манфаатли таклиф тушди. Энди бош ҳомий таъсиридами, «Рома» футболкаларининг иккинчи тўплами антиқа кўринишга келди - кулранг тус...

Одатий шаблонлардан қочиш

«Манчестер Юнайтед» формалари - классика. Бунга ҳамма кўникиб улгурган. Шунинг учунми, АПЛда муҳим ўрин тутувчи жамоадан ҳеч ким бошқача, ғайриоддий футболка кутмайди. Лекин манчестерликлар ниҳоят, одатий шаблонлардан бироз чекиниб, клуб формасига янгича руҳ олиб киришга қарор қилишди.

Тўғри, янги дизайндаги либослар ҳали расман намойиш этилгани йўқ, аммо унинг суратлари ижтимоий тармоқларда «сайр» бошлади. Кутилишича, «МЮ» сафар ўйинларида шу либосдан фойдаланади.

Футболда янги бренд

Under Armour (АҚШ) спорт оламига баскетбол орқали кириб келганди. Бу компанияда футболга нисбатан қизиқиш яқиндагина туғилди. Хуллас, бир неча йил илгари «Тоттенхэм»га футболка тайёрлаб берган Under энди «Саутгемптон»ни ҳам ўз қарамоғига олиб, АПЛдаги ҳудудини анча кенгайтирди.

АҚШ компанияси шунингдек, илк марта Россия клублари билан ҳамкорлик шартномаси тузди. «Локомотив» учун тайёрланган форма яқин орада намойиш этилади. У қандай бўлади? Тасаввур пайдо қилиш учун «Казанка» (Москва) формасига қараш керак.

Чунончи, бу клуб ҳам мавсум-2018|2019да Under Armour маҳсулотидан фойдаланади. Ҳар икки тўплам жамоа учун анъанавий саналган ранглар - қора ва қизил тусга эга.

Бонус

Энг катта «сюрприз»ни Красноярскнинг «Енисей» клуби тақдим этди.

Россия Премьер-лигаси дебютанти форма масаласида ҳаммани ҳайрон қолдиришни ўйлаган, чоғи. Футболка дизайнига қараб, ўзингиз баҳо беринг...

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz