Қайднома

Қидирув

Гарет Саутгейт Англия билан янги шартнома имзолаши мумкин

Гарет Саутгейт Англия билан янги шартнома имзолаши мумкин

  02.08.2018 17:35
  0
  402
Гарет Саутгейт Англия билан янги шартнома имзолаши мумкин

Англия футбол ассоциацияси миллий жамоанинг ЖЧ-2018 мусобақасидаги иштирокидан қониқиш ҳосил қилган ва бош мураббий Гарет Саутгейтга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Унинг шартларида мутахассиснинг маоши ошиши кўзда тутилган. Амалдаги битимга кўра у йилига 2 миллион фунт топади.

Саутгейтнинг FA билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Ассоциация ҳамкорликни Қатардаги ЖЧ-2022 мусобақасигача узайтириш борасида келишувга эришмоқчи.

Хабар қилинишича, томонлар ўртасидаги музокаралар келаси ҳафтада, Саутгейт таътилдан қайтганидан сўнг бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда бўлиб ўтган мундиалда Англия ярим финалгача етиб борди ва якуний 4-ўринни эгаллади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz