Қайднома

Қидирув

Эктор Купер юртимизга 3 нафар ёрдамчи мураббийлар билан ташриф буюради

Эктор Купер юртимизга 3 нафар ёрдамчи мураббийлар билан ташриф буюради

  02.08.2018 17:13
  0
  572
Эктор Купер юртимизга 3 нафар ёрдамчи мураббийлар билан ташриф буюради

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилиши ҳақида футбол мухлисларига хабар бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер 6 август куни юртимизга 3 нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилда йирик халқаро мусобақа кутиб турибди. Эктор Куперга кейинги йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогига терма жамоамизни олиб бориш билан бирга, 2020 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг саралаш баҳсларида муваффақият қозониш вазифаси қўйилган.

Унга бу йўлда ёрдам берадиган 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу бош мураббий ассистентлари бўлишса, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний таёргарлик бўйича мураббий ёрдамчиси ҳисобланади.

Эктор Купер фақатгина миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларидан мунтазам хабардор бўлиши учун юқорида номлари қайд этилган ёрдамчилар кўмаклашишади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz