Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди

  03.08.2018 15:43
  0
  569
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни ўтказиш учун Тошкентда йиғинга киришди.

Йиғин 9 август кунига қадар давом этади. Ана шу йиғиндан кейин мураббийлар штаби Осиё ўйинларига борадиган якуний таркиб борасида бир тўхтамга келади.

Ўша пайтда жисмоний ва функционал жиҳатдан ҳар томонлама тайёр бўлган футболчилар Осиё ўйинларининг якуний рўйхатига киритилади.

Тошкентдаги йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати:

ДАРВОЗАБОНЛАР:

Ботирали Эргашев “Навбаҳор”

Умиджон Эргашев “Насаф”

Раҳим Давронов “Машъал”

ҲИМОЯЧИЛАР:

Рустам Ашурматов “Бунёдкор”

Акром Комилов “Бунёдкор”

Ислом Қобилов “Бунёдкор”

Аббос Отахонов “Металлург”

Достонбек Турсунов "Нефтчи"

Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Одил Ҳамробеков “Насаф”

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”

Жасур Яхшибоев “Пахтакор”

Дониёр Нарзуллаев “Насаф”

Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”

Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”

Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”

Икром Алибоев “Локомотив”

Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳусниддин Ғофуров “Нефтчи”

Шароф Муҳиддинов (“Насаф”)

ҲУЖУМЧИЛАР:

Андрей Сидоров “Қизилқум”

Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”

Бобир Абдухолиқов “Насаф”

Ушбу йиғинга “Насаф” вакили Азиз Ғаниев ҳам жалб қилинганди. Аммо терма жамоамиз ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Осиё ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Азиз Ғаниевга мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламиз!


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz