Қайднома

Қидирув

Араб футболида энг шов-шувли трансфер амалга ошишига оз қолди

Араб футболида энг шов-шувли трансфер амалга ошишига оз қолди

  03.08.2018 21:38
  0
  1008
Араб футболида энг шов-шувли трансфер амалга ошишига оз қолди

Яқин вақтлар ичида араб футболидаги энг шов-шувли трансфер амалга ошиши кутилмоқда. «Ал-Айн» клуби ҳамда БАА терма жамоаси яримҳимоячиси Умар Абдулраҳмон Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига ўтмоқда.

Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» каналида ёзишича, 26 ёшли футболчи учун «Ал-Ҳилол» бегона эмас, у бу клубнинг ёшлар жамоасида 5 йил тўп сурган. Асли келиб чиқиши яманлик бўлган Абдулраҳмон у ва барча оила аъзоларига Саудия Арабистони фуқаролиги берилиши рад этилгач, 2005 йилда клубни тарк этган.

Ўша вақтда истеъдодли ўйинчини «Ал-Айн» ўз сафига таклиф қилиб, БАА фуқаролигини олишини таъминлаган. Умар 10 йилдан кўпроқ вақт Ал-Айн шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилгач, шу ёзда клуб билан янги шартнома имзолашга қатъиян қарши эканини билдирди.

У Европа клубларидан бирига ўтишни мўлжал қилганди. Унга «Хетафе», «Леганес» ва «Эспаньол» каби клублар бефарқ қарамаётгани ҳақидаги гаплар гаплигича қолиб кетгач, футболчи барибир «Ал-Айн» билан шартнома тузишга қарор қилди. Фақат бир шарт билан – амирлик клуби уни «Ал-Ҳилол»га ижарага беради. Саудия клуби Абдулраҳмоннинг профессионал карьерасидаги иккинчи клуб бўлади.

Хабарларга қараганда, Умар Саудия Арабистонида йилига 30 миллион риёл (8 млн доллар атрофида) маош олади.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz