Қайднома

Қидирув

Маурицио Сарри «Челси»да 10 йил қолмоқчи

Маурицио Сарри «Челси»да 10 йил қолмоқчи

  04.08.2018 22:43
  0
  369
Маурицио Сарри «Челси»да 10 йил қолмоқчи

«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри эртага бўлиб ўтадиган Англия Суперкубоги олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, «кўклар»нинг рақиби «Манчестер Сити» бўлади.

«Мавсумни соврин ютиш билан бошлашимиз жуда ҳам муҳим. Ҳозир жамоа ўйинида ўсишга эришишимиз ҳам муҳим. Ўйин қийин бўлиши аниқ, бироқ биз кубокни ютишни истамиз. Ҳар бир мураббий шуни истайди.

АПЛнинг ўтган мавсумдаги турнир жадвалига қарасак, «Манчестер Сити»да 100 очко, «Челси»да эса 70 очко бўлганини кўрамиз. Фарқ катта. Биз 30 очколик тафовутни қисқартиришга уринишимиз керак, бунинг ягона йўли – астойдил ўз устимизда ишлаш. Менинг вазифам футболчиларнинг бор имкониятларини яхшилашдан иборат.

Мен бу ерда 10 йил қолмоқчиман. Бироқ бунинг учун ниманидир ютишим керак. Албатта, ҳаммаси клубнинг истагига ҳам боғлиқ, лекин қайтараман, мен «Челси»да узоқ йиллар қолишни хоҳлаяпман.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан дўст эканимиз ҳақиқат. Уни жаҳоннинг энг яхши мураббийи ёки энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайман. «Ман Сити» билан баҳс битта сабаб билан машаққатли бўлади: рақиб жамоа икки йил давомида Гвардиола қўл остида шуғулланмоқда, биз эса «Челси» билан ишимизни эндигина – 2,5 ҳафта олдин бошладик.

Эртанги баҳсда кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келиши эҳтимол, боиси тактик нуқтайи назардан рақибимиз жуда мураккаб. «Наполи»даги иш фаолиятимда «Сити» билан ноябрь ойида тўқнаш келгандим, ўшанда клуб ўзининг энг яхши формасида эди. «МС»га қарши ўйнаш жуда қийин бўлганди. Айниқса дастлабки 20 дақиқа ҳақиқий даҳшатнинг ўзи эди!» - деган Саррининг сўзларини келтириб ўтди «Челси» расмий сайти.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz